Миссионерлик оқибатлари

28-09-2020, 11:30 admin Мақолалар 710

[justify][justify] Мумин-мусулмон учун исломий акида энг мукаддас кадриятдир. Хар биримиз тугилганимиздан то вафот этгунимиз кадар мукаддас динимиз арконларига риоя килиб яшаймиз. Аждодларимиз динимиз таълимотини асрлар давомида махкам тутишгани сабабли табаррук заминимиз хар сохада дунё тамаддунига бешик булди.
Аллох таоло мархамат килиб: «Ана энди бугун, динимизни камолига етказдим, неъматини таъмомила бердим, сизлар учун Исломни дин булишига рози булдим.» («Моида» сураси 3-оят) дея Ислом дини арконларини мукаммал этганини, инсонлар учун айнан уни дин сифатида танланганини баён этаётир.
Сунгги пайтларда миссионерлик харакати дунё микёсида диний акидапарастлик, фундаментализм, эксремизм, терроризм, гиёхвандлик каби глобал муаммолардан бирига айланиб бормокда. Бу иллатларга карши курашиш хозирги вактда дунё микёсида глобал долзарб масала, глобал муаммо сифатида эътироф этилмокда.
Миссионерлик – «юбориш», «вазифа топшириш», «вазифа берувчи» деган маъноларни беради. Миссионерлик христианликка хос. Византия империясининг давлат дини сифатида эълон килинган. Миссионерлик бир динга эътикод килувчи халклар орасида бошка бир динни таргиб килиш булса, пролетизм - тугридан-тугри бирон бир динга ишонган фукарони уз динидан воз кечишга ва узга динни кабул килишга мажбурлашдир. Миссионерлик динлар орасида табиий мувозанатнинг бузилиши, динлараро зиддиятнинг келиб чикишига сабаб булувчи конунга зид булган иллатлардан биридир.
Уз динидан воз кечиб, турли секталар этагини тутган кимсалар хамон учраётгани кишини ташвишга солади. Секта факат узини «хаётга етказувчи» деб даъво киладиган, аслида эса муаййан сиёсий ва иктисодий максадларни кузлайдиган гурухдир. Миссионерларнинг харакатдаги аъзолари ката-катта жамоларга кириб борадилар ва уларга узларининг муомала маданиятлари билан таъсир утказадилар. Уларнинг услубий воситалари табиий соха: Хайрия ёрдами курсатиш, таълим сохаларини эгаллаш, ёш авлодни йулдан уришдир. Аллох таоло бандаларини гулувдан кайтариб: «Динингизда хаддан ошмангиз ва олдиндан адашган ва купларни адаштирган хамда тугри йулдан чалгитганларнинг хавойи нафсларига эргашмангиз!» («Моида» сураси 77-оят)дея огохликка чакиради…
Хозир дунёда миссионерлик уз ташкилий асосларини яратишда купинча нашриётлар, хайрия ва нодавлат нотижорат ташкилотлар макомидан фойдаланишга уринишмокда. Бундан ташкари баъзи ташкилотлар табиий уюшма никоби остида хам фаолият олиб бормокда.
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 16 апрелдаги «Диний-маърифий соха фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тугрисида»ги фармонига биноан Узбекистон мусулмонлари идораси хузурида «Вакф» хайрия жамоат фонди ташкил этилгани кам таъминланган оилалар, эхтиёжманд фукароларга моддий ёрдам курсатаётгани турли гаразли максадларда изгиб юрган кишиларнинг халкимиз хаётида огу солишнинг олдини олаяпти.
Дин миллий маънавиятнинг таркибий кисми, миллатни бирлаштириб турувчи мухим омиллардан хисобланади. Миссионерлик харакатлари орасида Ислом дини кенг кулоч ёзган Миллий кадриятга айланган давлатда яшовчи миллатни булиб ташлашга каратилган гаразли сиёсат ётганини ва у келтириб чикарадиган фожиаларни англаб етиш мумкин.
Миссионерлик ва пролетизм билан шугулланувчиларга Узбекистон Республикаси Консититуциясининг 31-моддасида «Диний карашларни мажбуран сингдиришга йул куйилмайди» - деб ёзиб куйилгани ва шундай харакатлар содир этилганда жиноий жавобгарликка тортилиши таъкидланган. Шу билан бирга Миссионерликка карши курашиш масалалари Узбекистон Республикасининг «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тугрисида»ги конунда хам белгилаб куйилган. Конунга биноан : «Бир диний конфециядаги диндорларни бошкасига киритишга каратилган хатти-харакатлар (Прозелитизм), шунингдек, бошка хар кандай миссионерлик фаолияти манн этилади. Ушбу коиданинг бузилишига айбдор булган шахслар конун хужжатларида белгиланган жавобгарликка тортиладилар».(5-модда) Миссионерларга эргашаётганлар купаймаслиги, диндошларимизнинг сафи кенг ва мустахкам булиши учун хар биримиздан улкан масъулият, эътибор талаб этилади. Биз динимиз курсатмаларида баён этилгани каби якин кишиларимизга эътиборли булишимиз лозим. Халкимизга уз динига содик, динимизнинг софлигини, инсонпарварлигини, пок, мусаффолигини тушунтиришимиз лозим. Миссионерларнинг кабих ниятларидан огох этиб хамиша огох булиб яшайлик.


«Сарой» ва «Хашман» МФЙ отинойиси Тоирова Махбуба
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш