ПОРА

18-12-2019, 09:14 admin Ислом олами / Савол-жавоб 676

Савол: - Ассалому алайкум!
1. Масалан, оддий докторга бориб справка сотиб олсак, бу ҳам жоиз эмасми? Миннатдорчилик сифатида берилган пул, пора ҳисобланадими?
2. Бир фирма иш қилиб берувчи, иккинчи фирма иш берувчи. Иш берувчининг(директорнинг) ишчиларига пул бериб, ўша иш берувчининг ишини олиш жоизми? Масалан, иш берувчи қанчадир миқдорда пул берса, ундан озгина фоизини уни ишчисига берилса жоизми? Бундай йўл орқали пул топиш ҳалолми? Бундай йул билан топиладиган жойда ишлаш ва маош олиш ҳалолми?
3. Бир иш олинганда, масалан 100 та дона маҳсулот килиб бериш керак, ўша маҳсулотдан 1 донаси агарда сифати бошқаларникига ўхшаб чиқмаса, сифати пастрок ёки эскироқ материал ишлатилса ва бу ҳақида иш берувчини огоҳлантирмасдан «ҳеч нарса қилмайди» деб бериб юборса, бу иш жоизми?
4. Эски нарсани, янги қилиб сотиш жоизми? ёкида ортиб қолган, майда-чуйда материаллардан махсулот ясаб, уни пулга сотиш жоизми?
5. Ваъда бериб, ваъдасидан чиқмаганни ҳукми қанақа? масалан, эртага полончи вақтда ишингизни битириб бераман деб, у пайтга улгура олмаса қандай ҳукм?

Жавоб: - Ва алайкум ассалом!
1). Жоиз эмас. Пора ҳисобланади.
2). Ҳалол эмас.
3). Бу хиёнат, ҳаром амалдир. Шунинг учун “буғдой ўғриси кофир эмас, сомон ўғриси кофир бўлади” дейилган. Чунки буғдой ўғриси ўғирлаётган нарсасини ўғирлик деб билади. Сомон ўғриси эса “бу ташлаб юбориладиган нарса” деб қилаётган ишини ўғирлик деб билмайди. “Жоиз, бўлаверади” деб ўйлайди. Ҳолбуки шариатда буғдойни ўғирлаш ўғирлик бўлганидек сомон ўғирлаш ҳам ўғирлик ҳисобланади.
4). Эски нарсадан ясалганлигини айтиб сотиш жоиз.
5). Мунофиқнинг ишларидан бирини қилган бўлади. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш