Навоий шаҳри "Оқтош" жоме масжиди имом хатиби Д.Эргашев "Ҳалолик фазилати ва пора ҳамда зинонинг жамиятга зарари" ҳақида маъруза қилди.

17-02-2020, 12:54 admin Янгиликлар 767

Навоий шаҳри "Оқтош" жоме масжиди имом хатиби Д.Эргашев "Ҳалолик фазилати ва пора ҳамда зинонинг жамиятга зарари" ҳақида  маъруза қилди.Бугун Навоий вилояти ИИБ ва ЙПХ бошқармасида маърифат соати вақтида Навоий шаҳри "Оқтош" жоме масжиди имом хатиби Д.Эргашев "Ҳалолик фазилати ва пора ҳамда зинонинг жамиятга зарари" ҳақида маъруза қилди. "Дарҳақиқат, - дейди имом хатиб Д.Эргашев. - Ҳар бир жамиятда қонун устувор. Аллоҳнинг каломи ғолибдир. Бизнинг Юртда мана шу тузиб, белгилаб чиқилган қонунларнинг бузилишида жавобгарлик шартлари келтирилган бўлиб, албатта бу Аллоҳ таолонинг Ҳақ китоби Қуръони каримда ҳам қораланган ва яқинлашиш эмас, узоқ туриши таъкидланган гунохлар, балки гунохи кабиралар сирасига киришини айта олишимиз мумкин. Аллоҳ таоло бир амални нега қилишни буюрадию яна баъзиларини нега таъқиқлайди. Навоий шаҳри "Оқтош" жоме масжиди имом хатиби Д.Эргашев "Ҳалолик фазилати ва пора ҳамда зинонинг жамиятга зарари" ҳақида  маъруза қилди.Чунки Аллоҳ таоло Ўз қуллари - бандалари учун фақат яхшиликни тилайди ва уларнинг ёмон йўлларда юриши, ёмон амалларни қилишидан дарғазаб бўлади. Бу дунёда энг меҳрибон ким, десангиз, аввали ҳам охири ҳам Ўзидар, деймиз, шундай экан Унинг қайтарганларидан қайтишда кўплаб манфаат, яхшиликлар, шифолар, севинчлар бўлса, аксинча буюрганларини қилишда ҳам худди шундай кўплаб яхшиликлар бор. У хоҳламаганни қилсангиз залолат ботқоғига ботиб қолиб, чиқишга йўл топа олмассиз... Катта - катта давлатлар, жамиятлардаги фаровонлик, тинчлик - тотувлик рамзи ҳам мана шу ҳақ - ҳуқуқларимиздадир, уларни жорий этилиб, амалда татбиқ этилишидадир. Энди асосий мавзумизга қайтадиган бўлсак, порахўрлик - коррупция, ҳаром - ҳарич алоқаларнинг ҳар қанақаси - зино эканлигини яхши биламиз. Навоий шаҳри "Оқтош" жоме масжиди имом хатиби Д.Эргашев "Ҳалолик фазилати ва пора ҳамда зинонинг жамиятга зарари" ҳақида  маъруза қилди.Биз диний идора вакиллари, имом хатиблар ва мана шу маслакда жам бўлган ким бўлсак маънавият ва маърифат тарафдори бўлган ҳолда ушбу каби иллатларга ёппасига қаршилик билдиришимиз, уларни ўзимизнинг нафсимизга чеклаб қўйишимиз, албатта бу бизнинг Ватан олдидаги асосий бурчимиз бўлади. Ҳалол касбда, ҳалол турмушда барака бордир. Ҳақ динимиз бўлмиш Ислом динининг дастури бўлмиш - Қуръони каримда бўлгани каби Давлат қонунларида ҳам бу кабилар ўз аксини топган"лигини алоҳида таъкидлаб ўтдилар.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш