Ҳалол луқма
Ислом дини инсонни Аллоҳ таоло пок қилган нарсаларни тановул қилишга, ҳаром қилган нарсалардан эса тийилишга буюради. Нима ҳалол-у, нима ҳаромлигини белгилашда албатта, Аллоҳ таолонинг ҳикмати илоҳийси ётади. Инсон учун манфаатли, фойдали нарса нима эканлигини билувчи Аллоҳнинг ўзи.
Имом Заҳабий раҳматуллоҳи алайҳ ўзларининг “Кабоир” асарларида Юсуф ибн Асбот розияллоҳу анҳунинг қуйидаги ривоятларини келтирадилар:
“Агар биронта йигит ибодатга берилса, шайтон ўз ёрдамчиларига: “Қаранглар-чи, таоми қандай экан?”, дейди. Агар таоми ёмон(ҳаром) бўлса, шайтон: “Уни ўз ҳолига қўйинглар, қийналиб ҳаракат қилаверсин. Сизларга нафси кифоя қилади. Ҳаром еб туриб қилаётган ҳатти-ҳаракати унга фойда бермайди”, деб нидо қилади”.
Ибодатнинг лаззати, дуоларнинг ижобати албатта ҳалол луқманинг кетидан бўлади.
Абу Дардо (розияллоҳу анҳу) масжидга эрта келиб кеч қайтарди. Намоздан кейин Расули акрам (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг суҳбатларини диққат билан тингларди. Бироқ хурмо пишиғида Абу Дардо (розияллоҳу анҳу) аввалгидан кечроқ келиб, эртароқ кетадиган бўлди. Бу ҳол Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг диққатларини тортди. Абу Дардо (розияллоҳу анҳу)ни ёнларига чақириб:
– Сенинг масжидга келиб кетишингда ўзгариш кўряпман. Нима бўлди? – деб сўрадилар.
– Шу кунларда қўшнимизнинг хурмо дарахти мевалари пишиб, тўкила бошлади, – деди Абу Дардо узрли оҳангда. – Хурмолар бизнинг ҳовлига ҳам тушяпти. Болаларим қўшнимдан бесўроқ уларни еб қўйишмасин, деган хавотирдаман. Бомдодга келишдан олдин тўкилган хурмоларни тўплаб, қўшнимизникига олиб чиқиб бераман. Шу сабаб масжидга кеч келяпман. Мен масжиддалигимда ҳам дарахтлардан хурмо тўкилади. Уларни йиғиб, қўшнимникига чиқаришга шошиламан.
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Абу Дардо (розияллоҳу анҳу)нинг бу сўзларидан мамнун бўлдилар ва унинг ҳақига дуо қилдилар.
Ашраф Али Таҳонавий “Хутубот” асарида қуйидагиларни келтирган: «Қобул подшоҳи Дўстмуҳаммадхон салтанатига қарши бир гуруҳ кишилар бош кўтаришди. Подшоҳ уларни бостириш учун ўғли шаҳзода Акбархон бошчилигида қўшин юборди. Бир неча кундан сўнг, шаҳзода мағлубиятга учраб, жанг майдонини ташлаб кетди, деган хабар тарқалди. Подшоҳ саросимага тушиб, хотинининг олдига кирди ва келган хабарни айтиб берди. Аёл: “Бундай бўлиши мумкин эмас”, деб эътироз билдирди. Подшоҳ: “Жанг майдонидан келган элчининг хабари хато бўлиши мумкинми?!” деди. Аёл эса ўз фикрида қатъий туриб олди.
Эртаси куни атрофга: “Шаҳзода ғалаба қозониб, уйга қайтяпти”, деган хабар ёйилди. Хушхабарни эшитган подшоҳ суюниб, тўғри хотинининг ҳузурига борди. Аёлига ўғли ҳақида қатъият билан айтган сўзларини эслатиб, бундай дейишга қандай асосинг бор эди, деб сўради. Аёл: “Бу мен билан Аллоҳ таоло ўртасидаги сир”, деб жавоб берди. Дўстмуҳаммадхон хотинидан сирни ошкор этишини талаб қилди. Мўътабар она бундай деди: “Мен доим ҳалол луқма ейишга ҳаракат қилганман. Шаҳзодага ҳомиладор бўлганимда ҳам, уни дунёга келтирганимдан сўнг ҳам ҳаргиз ҳаром луқма емаганман. Шунингдек, боламни таҳоратсиз эмизмаганман. Шуни аниқ айтаман, ҳалол луқма еб ўсган боланинг табиати ва хулқи гўзал бўлади. Мен шаҳзоданинг Ватан ҳимоясида мардларча ҳалок бўлиши ёки ғалаба қозонишига ишонардим. Лекин асло майдонни ташлаб, номарднинг ишини қилишига эмас. Зеро, бу қўрқоқлик ва хунук иш фақат ёмон тарбия кўриб, луқмасига ҳаром аралашганлар қисматидир”».
Ҳаром луқма нафақат Аллоҳ ҳаром қилган ўлимтик, қон, чўчқа гўшти, Аллоҳдан бошқанинг номи айтиб сўйилган ҳайвон гўшти, шу билан бирга ўзи ҳалол бўлсада ҳаром бойлик эвазига ёки бировдан зўрлик эвазига тортиб олинган луқма ҳам еювчига ҳаром бўлади. Шунинг учун, бировнинг ҳақидан ҳазар қилиш, нима ичяпти нима еяпти эътиборли бўлиш ҳар бир мўмин мусулмоннинг вазифасидир.

Кармана туман "Қосим Шайх" масжиди имоми ноиби И.Хамраев