АЁЛ ВА ҲАЁ...

7-09-2020, 11:45 admin Мақолалар 1 005

Бутун оламлар Хожаси Аллоҳ Таолога беҳисоб ҳамду санолар, Набийларнинг сарвари Муҳаммад Мустафога саловату саломлар бўлсинким. Ҳаётимизда узоқ давом этган диний саводсизликга барҳам берилмоқда. Гуноҳ ва савоб амалларни фарқлаб қалб кўзларимиз очилмоқда. Бу йўлда кўплаб хайрли ишларга қўл урилмоқда. Бу маъсулиятли ва машаққатли вазифаларни бажараётган барчадан Аллоҳ рози бўлсин. Ҳаётимизни издан чиқариб Аллоҳни ғазабини келтирадиган иллатлардан бири ичкиликбозликдир. Ҳар бир маст қилувчи ичимлик хароидир. Суюқми, қуюқми, ичиладими, чекиладими, ҳидланадими, барибир ҳаммаси ҳаромдир. Ушбу шариат ҳаром қилган нарсаларни мусулмон киши асло истеъмол қилмаслиги керак. Пайғамбаримиз (алайхиссаллом) “Аллоҳ ароқни, унинг ичувчисини, қўйиб берувчисини, сотувчисини, сотиб олувчисини, тайёрловчисини, олиб келганни, буюрганни лаънатлади” ва “ Ким маст қилувчи нарса ичса намози қирқ кунга қисқаради”-деб марҳамат қилганлар. Одам бир марта ичиб қирқ кунлик намозидан айрилса , қолган амалларининг ҳисоб-китоби қандай бўлади. Ақлли, имонли инсон учун бундан ортиқ мусибат йўқ. “Ким бирон яхши амал қилса, ўзи учундир. Ким ёмонлик қилса ўз зиёнига қилур. Парвардигорингиз бандаларига зулм қилувчи эмасдир”( Фуссилат 46 оят).” Зеро Аллоҳнинг раҳмати чиройли амал қилувчиларга яқиндир” ( Аъроф 56 оят). Айниқса ҳозирда наинки юртимиз, халқимизни, бутун ер юзини аҳолисини ташвишга солиб турган каронавирус пандимияси сабабли кўпчилик ҳатто аёлларимиз хам касалликни юқтирмаслик ёки даволаш мақсадида ароқ ичишни одат қилишмоқда. Аслида бу бир баҳона. Каронавирусдан олдин хам ароқ ичиб юрганлар, энди ошкора давом эттирмоқдалар.Бундай кимсалар ичкиликка қаердан бўлса ҳам пул топадилар. Лекин рўзғоримга у етмайди, бу етмайди, камхаржман, ночорман деб давлат идораларини безор қилаётганлар ҳам топилади. Зеро ароқдан шифо бўлмайди. Пайғамбаримиз (алайҳиссаллом) “Аллоҳ менинг умматимнинг шифосини унинг учун ҳаром бўлган нарсада қилмас” –деганлар. Ичкилик барча ёмонликларнинг онасидир. Жамиятни тубдан кемириб, оилаларни барбод қиладиган , меҳр оқибатни йўқ қиладиган,ота-онани, фарзандларни, ака-укани, опа-сингилларни, дўстларни,қўни-қўшниларни, биродарларни бир-биридан айирадиган нарса ҳам ичкиликдир. Бундай салбий ҳолатлардан ёшларимизни, яқинларимизни айниқса хотин-қизларимизни асраш ва қайтариш бизнинг энг муҳим вазифамиздир. Соғлом онадан соғлом фарзанд туғилади. Соғлом ва баркамол авлодни дунёга келтириш, уларга таълим, тарбия бериш катта маъсулият талаб этади. Аммо сипиртли ичимликларга муккасидан кетиб, чекишга одат қилган хотин-қизлар фарзандларига қандай тарбия, маънавий озуқа бера оладилар .Баъзида ёшларни йўлда қолдириб катта ёшдаги аёлларни ҳам эркаклар билан баравар ичаётганини, эркаклардек баланд овозда бақир-чақир қилаётганини гувоҳи бўламиз. Мана буниси ҳақиқий фожия. Чунки бундай аёллар на фарзандларига, на набираларига ароқ ичма, тўғри йўлдан юр деб айтолмайдилар. Сабаби маълум. Қуш уясида кўрганини қилади. Аллоҳ ичкиликни ҳаром санаган. Аллоҳ ёқтирмайдиган нарсаларни тарк этиш ҳижратнинг афзалидир. Аллоҳ Таоло барча махлуқотларни яратиб, уларни орасида инсонни улуғ яъни муаззам қилган. “Дарҳақиқат (Биз) Одам фарзандларини азиз ва мукаррам қилдик” (Исроъ 70 оят). Аллоҳ Таоло инсонларга гўзал сифатларни ҳаё сифати билан зийнатлантириб ато этган. Ҳадисларда айтилганидек “ Албатта ҳаё имондандир”. Агар шарм хаё инсондан айниқса хотин-қизларимиздан кўтарилса жаҳон низомига халал етиб, юртимизни тинчлигига, халқимизнинг саломатлигига путур етади. “Яратган Буюк Зот ҳаёни ўн қисмга ажратиб бир қисмини эркакларга тўққиз қисмини аёлларга берган”- деган ривоят бор. Шунинг учун аёлларимиз ўзларини ҳар соҳада эркакларга тенглаштирмай Аллоҳдан, маҳалла кўйдан ҳаё қилиб ёмон иллатлардан четланишлари, тийилишлари лозим. Яна бир оғриқли нуқтамиз хотин-қизларимизни кийинишлари. Сатри аврат масаласидир. Сатр аёлнинг шаънини асраб, имон нурини зиёда қилади. Мамлакатимизга кириб келган маънавий таҳдидлар қаторида бесатрлик - ношаръий, номиллий ва номақбул бир амалдир. Кийиниш борасида бизнинг ўзлигимиз, ўзбеклигимиз йўқолиб бормоқда. Нима учун бошқа миллат аёллари яъни руслар , турклар, татарлар бизнинг миллий ўзбекона кийимларимизни кийишмайдию, нима учун бизнинг кўпгина ўзбек хотин-қизларимиз ўз миллий кийимларимиздан воз кечиб, ғарбдан кириб келаётган “мода” оламига ўч бўлиб бормоқдалар. Йиртиқ ямоқ, ярими очиқ кийимлар, ортиқча бўяниб зеб беришлар. Қани оталаримиз, қани акаларимиз уларни бу йўлдан қайтарадиган.Қани ўзлигимиз, қани ўзбеклигимиз. Оналаримиз-бувиларимизнинг сочларини узунлигию ўзбекона рўмоллари. Авратларини ёпадиган даражада енглари этаклари узун кийимда юришлари маданиятсизликдан бўлганми?. Йўқ, асло! Аслида улар шу йўл билан ўзларининг табиий гўзалликларини, ор-номусларини, аслий сифат ва нурларини сақлаб қолганлар. Зотан инсон ўз фитратини сақлаб, суратдан аввал сийратда гўзал бўлмоғи даркор. Яна бир ўйловга соладиган масала борки кўп ёш аёлларимиз ҳатто, қирқ, эллик ёшли аёлларимиз ҳам тазия маросимларига авратлари очиқ, ранг –баранг кийимда келадилар. Тазия бўлган хонадонга, Қуръон ўқиладиган, дуо қилинадиган жойга очиқ- сочиқ кийиниб бориш, бу хуник ҳолат албатта. Буни ҳар бир аёл тушуниб етиши керак. Ғарбликларга хос авратни очиб кийинмоқ, сипртли ичимликларни ичмоқни Аллоҳ ҳаром санаган. Гуноҳ хисобланади. Кимки ўз нафсини жиловлаб ҳойи-ҳаваслардан, Аллоҳ қайтарган нарсалардан тийилиб, Аллоҳ буюрган нарсаларга амал қилган бўлса, Аллоҳ Таоло Жаннатни вада қилган. “Агар сизлар ман этилган гуноҳларнинг катталаридан сақлансангиз, қилган кичик гуноҳларингни ўчирурмиз ва сизларни улуғ манзил –Жаннатга киритурмиз”(Нисо 31 оят). Яна бир масала борки ёш қизларимизни ўзлари билмаган ҳолда кимларгадир қизиқиб, кимларгадир эргашиб қора хижобда кийинишларидир. Ўзбек халқи қадимдан ҳаёли, ор-номусли, имонли бўлган. Ўзбеклигимизга хос орасталик, бежирим кийиниш, меҳру-оқибат, миллий қадрятларимизнинг нақадар юксаклигини ифодалайди. Ҳидоят ва тавфиқ фақат Аллоҳдандир. Аллоҳим барчамизни ҳидоят, тавфиқ, имон, адлу-инсоф, шарму-ҳаё ва парҳезкорликдек улуғ сифатлар билан зийнатлаган.

Навоий шаҳар отинойиси Сувонова Ш.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш