Бўлажак келинларга тавсиялар...

5-09-2020, 13:43 admin Мақолалар 546

Оила жамиятнинг бир бўғини. Оиланинг мустаҳкам бўлиши бутун бир давлатнинг мустаҳкам бўлишига унинг тинч фаровон бўлишига олиб келади. Оилаларда нотинчлик парокандалик бўлса жамиятнинг ҳам тинчлиги, осойишталиги йўқолади ва таназзулга йўл тутади. Бахтли оилалар туфайли фаровон жамият шаклланади. Ўзаро меҳрли оилаларнинг фарзадлари ҳам меҳрибон ақилли эли-юрти учун хизмат қиладиган комил инсон бўлиб етишади. Шўндай экан биз бугунги кунда атрофда юз бераётган ажримлар, келишмовчиликлар ва қайнона келин муносабатларининг бузилишини олдини олиш мақсадида барчамиз қўлдан келганча фарзандларимиз набираларимиз оила қуриш арафасида турган қизларимизга оила ва унинг муқаддаслигини айтишимиз тажрибаларимиз билан ўртоқлашишимиз зарур.Умома қизлари Асмога тўйларидан олдин мени оналик вазифам 10хил насихатим бор шуни қулоғинга ол деган эканлар. Бу насиҳатни барчамиз илоҳий насиҳат деб билиб ўзимиз учун дастури амал қилсак фойдадан ҳоли бўлмайди; - Қаноатли бўл, яъни хоҳ киядиган хоҳ ейдиган нарса бўлсин камчилик қидирмаслик борига шукур қилишлик. - Итоатли бўл, яъни турмуш ўртоғинг қил деганини қил, қилма деганини қилма, эрни ҳаққини адо этиш бизга Хадича онамиздан меросдир. Чунки Пайғамбаримизни энг оғир дамларида ҳам, ҳамма воз кечганда ҳам Хадича онамиз воз кечмаганлар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам сўнгги дамларида мен ундан розиман деган эканлар. – Хонадонингни тоза озода саранжон саришта тут. Росули акрам бир ривоятларида "Тозалик назофат иймондандур" деганлар. – Уст бошингни тоза тут, покиза бўл. – Овқатни ўз вақтида тайёрла. –Уйқу вақтини ва уйғонишни ўз вақтида қил. - Тежамкор бўл хожанг мол мулкини асра эътиборли бўл. - Турмиш ўртоғингни қариндош уруғларига меҳрибон ва эътиборли бўл уларнинг ҳурматини жойига қўй. - Турмуш ўртоғинг сирларини маҳфий тут "Бақара"сурасида шундай дейилган. Аёллар эркакка либос, эркаклар аёлга либос. Яъни бир бирини камчилигини яшириш, борини ошириш, ҳеч қачон юзига солмаслик зарур. – Дин-у диёнатга тўғри келадиган ақидаларига итоатли бўлгин. Умома онамиз қизлари Асмога мана шундай йўл йўриқ кўрсатганлар биз оналар отинойилар, устозлар ҳам қизларимизга мана шуларни айтишимиз, ёшлар билан давра суҳбатларини олиб боришимиз, кўпроқ таълим тарбия бермоғимиз зарур. Зеро оила муқаддас уни ҳамиша кўз қорачиғимиз каби асраб авайлашимиз янада мустаҳкамлашимиз зарур. Шундай бирлашиб ҳаракат қилсак тушунмовчиликлар, ажримлар, етим қолган болалар сони камаярди, жамиятимиз ва йуртимиз равнақига оз бўлсада ўз ҳиссамизни қўшган бўламиз...

Навоий вилояти Хатирчи тумани “Деҳқонобод” МФЙ отинойиси З.Жайнарова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш