Сабр бу - мукофотдур!

29-08-2020, 10:38 admin Мақолалар 919

Абу Мусо ал-Ашъарий (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Расуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундан деб марҳамат қилганлар: “Қачон банданинг фарзанди вафот этса, Аллоҳ ўз фаришталарига”: “Бандамнинг боласини олдингларми” , дейди. Улар: “Ҳа”! дейишади. Аллоҳ: Унинг қалбининг мевасини олдингларми”, дейди Улар: “Ҳа”!, дейишади.
Аллоҳ: “Бандам нима дейди”, Фаришталар: “У Сенга ҳамд айтди ва “истиржоъ” 111 қилишади” дейишади. Шунда, Аллоҳ: “Бандам учун жаннатда бир уй куринглар! Уни “Бандам учун жаннатда бир уй қуринглар”! Уни “Ҳамду сано уйи”, деб атанглар”- дейди.
Изоҳ: Одамзотнинг ота-онаси вафот этиши қадимдан келаётган, одамлар ўрганиб-кўникиб қолган ҳодиса. Лекин инсоннинг тириклиги вақтида фарзанди вафот этиши жуда катта мусибат ва улкан йўқотишдир. Бу вақтда чиройли сабр қилиш учун бандадан юксак ирода талаб этилади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ушбу мусибатга чиройли сабр қилувчиларнинг охиратдаги даражалари борасида мазкур ҳадиси шарифини айтганлар.
Ҳадисда: “У Сенга ҳамд айтди ва “истиржоъ қилди”, дейилганлигидан мақсад Аллоҳга ҳамду сано айтиб, сабр ва шукурликни билдиришдир. Парвардигори олам инсонга фарзанд неъматини бериб, оз муддат бўлса-да, кўз қувончини, хурсандчиликни насиб қилади. Аллоҳ ўз мулкини ўзи хоҳлаганча тасарруф қилади. Бинобарин, инсонинг ўзи вафот қилишини ҳукм қиладими, ё унинг фарзандини оладими, бу Унинг ўз иши, Ўзининг ихтиёри. Бунга инсон тан беришни ва яхшиликларни ўйлаб, сабр ва шукур қилиши керак.
Кимки Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлмасликни ва раҳматига эришиб жаннатига киришга истаса, нафсини дунёвий ҳою-ҳавасдан тийсин ва дунёнинг қийинчиликларига ҳамда мусибатларига чидаб, сабр қилсин!. Бу борада аллоҳ буюрди.
Аллоҳ мусибатларига чидаб сабр қилувчиларини севади. (Олти-Имрон сураси 146-оят оҳири)
Сабрли, матонатли, неки келса Аллоҳдан деб билгучи шундай оила ҳақида бугун мен сизларга ҳикоя қилиб бермоқчиман. Бу эру-хотинлар 9 йил фарзандсиз сабр билан яшадилар. 9 йилдан сўнг ўғил фарзанд кўрдилар. Исмини Умиджон деб қўйдилар. Умиджон ота-онасини 9 ойгина қувонтирди, сўнг бу оилани тарк этди. Ота-она Аллоҳнинг синовларига бўзлабгина “Инна лиллаҳи ва инна иллайҳи рожиъун”! яъни “Албатта биз Аллоҳникимиз, албатта, унга қайтгучидирмиз”! деб яна сабр қилди. Орадан 10 йил ўтди. Эру-хотин маслаҳатлашиб туғриқхонадан бир ҳафталикгина қизалоқча олиб келишди. Исмини Санобархон деб қўйишди. 7 ёшга кирган Санобархон тиллари бурро, ақли зукко, жингалак сочли мактаб орзусида юрган бу қизалоқ оилани 7 йилгина қувонтириб бу оламни тарк этди. Ота-она яна сабр қилишди Сабру жамлда бўлишди.
Агар мағзи дилинг айрилса ё пўст
Йиғини йиғ агар чин қулсан эй дўст

Эй дўст, модомики, Аллоҳнинг қули экансан, агар юрагинг мағзи бўлган фарзанди дилбандингдан ёки танангга пўст, либос каби бўлган жуфти ҳалолингдан айрилсанг ҳам йиғлама, доду фарёдингни йиғиштир. Ўзингни қўлга ол. Зеро, қўлда хожаси тарафдан келган ҳар бир нарсага рози бўлиб унга бўйсунишингдан бошқа йўл йўқ.
Суфи Оллоёр “саботул ожизин” шарҳи
Орадан яна 7 йил ўтди. Туғриқхонадан 7 ойлик туғилган чала туғилган, аппарат ичида ётган, нимжонгина мурғакгина қизалоқни олиб келишди. Исмини Иродахон қўйишди. Мурғакгина чақалоқ кемтиккина оилани яна қувончга тўлдирди. Ўсди, улғайди, вояга етди. Турмушга узатишди. Ҳозирги вақтда она бўлиш арафасида. Ота-онаси кўзларига ёш олиб, бу бахт бизга “Сабримиз меваси мукофотидир” дейишади. Мен ўзим маҳалла отинойиси бўлганлигим учун оилаларни яраштирувга кириб борганимизда, ҳали 1 йил ёки 2-3 йил бўлган ёш оилалар “фарзанд бўлмаяпди” деб ажримга беришади. Бесабрлик қилишади. Аллоҳни синовлари кўп ҳамма томонлама синовдамиз. Сабр қилсак 20 йилда фарзанд кўрган оилаларимиз бор. “Оила бу муқаддас даргоҳ”. “Никоҳ бу улуғ неъмат”. Сабрли бўлиб, шукур қилсак, албатта, неъматини бисёр қилиб беради. Сабрнинг фазилати ҳақида Аллоҳ Қуръоннинг сал кам 90 жойида зикр этилган, бир қанча даражаларини ва яхшиликларини сабрга боғлаган, маънавий юксаклик ва хайрларни сабрнинг самараси қилган ва сабрлилар учун ҳеч бир кимсага ҳозирланмаган неъматларини тайёрлаб қўйган. Шунинг учун хам буюради;
-Ана ўшаларга (мусибатларига дучор бўлганда сабрли бўлганларга) Парвардигорлари томонидан махфират ва раҳмат бордир.
Бақара сураси 157 ояти
Оятга кўра, Ҳидоят, раҳмат ва махфиратлар ҳаммаси бир варакай сабрлилар учундир.
Ушбу мақоладан тўғри хулоса чиқариб, сабрни ўз ҳаётларида юқори ўринда қўйишни маслаҳат бермоқчиман.



Навоий вилояти Навбаҳор тумани “Ғужбоғ тепа” МФЙ отинойиси Очилова Майрам
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш