Вабо сабабидан ким уйида ўтирса, унга шаҳиднинг ажричалик савоб бўлади, гарчи вафот этмаса ҳам...

23-03-2020, 12:41 admin Мақолалар 722

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: "Қай бир кишига тоъун (пандемия) етса ва уйида сабр билан ва савоб умидида ўтирса ҳамда ўзига Аллоҳ ёзганидан бошқа нарса етмаслигини билса, илло унга шаҳиднинг ажричалик савоб бўлади". Имом Бухорий "Саҳиҳ"ларида ривоят қилганлар.
Бу ҳадис ҳамма сабр қилган, савоб умид этган ва таваккул қилган кишиларга тааллуқлидир. Улар вабодан хоҳ вафот этсин, хоҳ этмасин.
Ибн Ҳажар Асқалоний айтадилар: "Ҳадиснинг мантуқи шуни тақозо қиладики, ким мазкур сифатлар билан тавсифланса, гарчи вабодан ўлмаса ҳам, унга шаҳиднинг ажри ҳосил бўлади".

Бу ҳадис ўз бобида улуғ калит бўлиб, унга амал қилганларга катта манфаатлар хазинаси очилади.
Шу кунларда уйида ўтирган, ваҳима қўзғамаган, вабонинг тарқамаслигига ўз ҳиссасини қўшганларга Аллоҳ шаҳидлик мақомини берсин! Ҳасталарга эса Ўз ғайбий хазинасидан шифолар ато қилсин!

Мубашшир Аҳмад телеграм саҳифасидан олинди.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Имомларимиз ва ҳожиларимиз "Маънавият тарғиботчилари"
АЛЛОҲ СУЙГАН БАНДАСИНИНГ - УСТИ БОШИ ГЎЗАЛ БЎЛАДИ
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Кармана  туманида.
Навоий вилоятимиздан Ҳаж зиёратига  245  фуқаро жўнаб кетди.
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Хатирчи туманида
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Учқудуқ  туманида
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш