Вақт ўзи нима? Вақт бу ҳаёт, умр демакдир. Аллоҳ томонидан ҳар бир жонзотга берилган синов муддатидир. Кеча ва кундуз алмашиб умримизни секингина билдирмай емиради. Вақтинг кетди, нақтинг кетди деб бежизга айтилмаган. Олимлар: "Вақт бир қиличдир агар сен уни кесмасанг, у сени кесади", ва "Манфурликнинг аломати вақтни зое кетказишдир" ва яна "Кимни бугуни кечаги куни каби бўлса, у алдангандир ва кимни бугуни кечагидан ёмон бўлса у лаьнатлангандир" - деганлар. Чунки улар эртасини бугунидан омадлироқ, баракалироқ бўлишига ҳаракат қилишган. Бекор ўтган ҳар лаҳзаларини Аллоҳ берган неъматларига ношукурчилик ва вақтга, ҳаётга ҳурматсизлик деб ҳисоблашган.
Ибн Масъуд розийаллоҳу анҳу: Мен бир куннинг қуёши ботиб, ажалим билан орамиздаги масофа қисқариб ўша кунга яхши ишларим кўпаймаганига қилган пушаймонимдек пушаймон қилмадим " - деганлар. Вақт, умр дегани оқар сувдеқ тўхтатиб бўлмайди. Фақат вақтдан унумли фойдаланмоқ, режа билан умрни илм олишга, эзгуликлар, яхши амаллар қилишга сарфлаш лозим. Охиратда зое кетказилган вақт, умр учун афсусланиб, бу дунёга яна бир марта қайтай деб сўралганда - Аллоҳ таоло Қурьон каримда: "Ахир Биз сизларга эслатма оладиган киши, эслатма олгудек узун умр бермаганмидик?! Сизларга огоҳлантирувчи (Пайғамбар) ҳам келган эдик-у " - деган. ( Фотир 37 ).
Ҳаётнинг ўзи дарсхона ҳаётдан сабоқ олган инсон адашиб қоқилиб масхара бўлмайди. Аксинча одамларга тўғри йўл кўрсатувчи йўлчи юлдуз бўлади. Чуқур дарё тинч оқади. Кўп биладиганлар оз гапиради, ва аксинча оз биладиганлар кўп гапиради. Бўлар бўлмас оғизга келганини гапириб ўзини ҳам ўзгаларни ҳам вақтларини исроф қилишади. Аллоҳга имон келтирганлар ва охират кунига ишонганлар ҳаммага яхшилик қилади, яхши гапларни гапиради, ёки жим туради. Ҳар бандани қалбига ҳикмат кирсин, нафсини Аллоҳнинг маърифати лаззатлантирсин, ақл-идрок умрини безасин. Аллоҳни зикр қилмай ўтказган ҳар бир кунимиз уволдир. Бу дунёга ҳеч ким устун бўлолмайди, абадий қололмайди. Биз бу дунёда худди имтихонда ўтиргандекмиз. Аллоҳ таоло биз учун ажратган вақтни тугатиб, ҳар лаҳзада имтиҳон варақасини йиғиштириб олиши мумкин. Ақилли, имонли инсон буни тан олиб шунга тайёр туради. Ўлганлар учун ҳаёт имтихони тугайди, кейин натижасини билиш учун Аллоҳ ҳузурига боради. Ана ўшанда ҳеч бир банда пушаймонда қолмасин. Аллоҳим ҳаммани ҳам дунёда яхшилик уруғини экиб охиратда ҳосилини ўриб оладиганлардан қилсин. Шошилиш шайтондандир лекин бешта нарсага шошилиш керак: Бўйи етган қизни узатишга, меҳмонга таом беришга, қарзни узишга, гуноҳдан тавба қилишга ва майитни дафн қилишга.
Умр жуда қисқа фурсат ғанимат, вақт ғанимат, кеч бўлмасидан қалб кўзларимизни очайлик. Ота-онага яхшилик қилишга шошилайлик. Фарз амалларни мукаммал адо этайлик. Яқинларимизга яхши кўришимизни айтишни унутмайлик, беморлар ҳолидан хабар олайлик. Муҳтожларга имконимиз етганча ёрдам берайлик. Ёш болаларга, етимларга меҳрибонлик қилайлик. Барчага бирдек самимий муносабатда бўлайлик. Яхши сўз ҳам, хар бир яхшилик ҳам садақадир. Намозсиз роҳат йўқ ота-онага яхшиликсиз барака йўқ жоннинг эвази, кунларнинг бадали йўқ илмсизга ишонч йўқ, ҳунарсизга қувонч йўқ. Кўп ухлаган дангасаларни қалби ўлади, имони сустлашади, танаси оғирлашиб вақти зое кетиб ғафлатга ботади. Ўлим тўғри йўлга тушиб олишимизни кутиб ўтирмайди имкон борида тўғри йўлга тушиб олиб ўлимга тайёр турмоқ керак. Қалбни ўлдирадиган, ғамга ботирадиган, шайтонни рози, Раҳмонни норози қиладиган ҳар бир гуноҳ учун Аллоҳга истиғфор айтайлик. Ҳабибимизнинг амрлари, амаллари ва хулқларига эргашайлик. Ҳаётни севган одам, вақтини бекор ўтказмайди чунки вақт ҳаётнинг мазмун моҳиятидир. Вақтим, умрим, ишларим, баракали бўлсин деган инсон Аллоҳга ҳамд, Пайғамбаримизга саловат айтишга ҳамда Қуръон ўқишга вақт ажратмоғи керак. Вақтдан унумли фойдаланган одам моддий ва маънавий жиҳатдан ўсиб ривожланиб бораверади. Қалбан ва руҳан Аллоҳга боғланиш юксалишни, муваффақиятга эришишнинг калитидир. Пайғамбаримиз (алайҳиссалом): "Кексалигингдан олдин ёшлигингни, бетоблигингдан олдин соғлигингни, ночорлигингдан олдин бойлигингни, бандлигингдан олдин бўш вақтингни, ўлимингдан олдин тириклигингни ғанимат бил" ва яна "Қиёмат кунида бандани қадами то тўрт нарсадан сўралмагунча жойидан жилмайди: умрини қандай ўтказгани, ёшлигида нима иш қилгани молини қаердан топиб нимага сарфлагани, илмига қай даражада амал қилгани" - деб марҳамат қилганлар. Айтишларича ҳар куни тонг ёришганда Аллоҳ томонидан бир жарчи "Эй одам боласи! Мен янги кунман, сенинг барча амалинга гувоҳман. Мендан солиҳ амаллар қилиб фойдаланиб қол, чунки мен то қиёматгача қайтмайман" - деб жар соларкан. Ислом динида вақтнинг қадри баланд бўлиб тонгда эрта туришга ўтаётган ҳар бир кеча-кундуздан ибрат олишга чақиради. Ҳар бир кун узоқни яқин янгини эски қилади, умрни қисқартириб, ёшларни қаритади, қариларни куни битганларни ажали билан учраштиради. Бу ҳаёт қонуни, ҳаёт дарсидир биз учун ибрат, панд насиҳатдир. Қалб кўзи кўр тафаккурсиз кимсалар учун эса вақтнинг ўтиши ҳеч нарсани ўзгартирмайди. Шунчаки туғулдик ўйнаб кулиб мазза қилиб яшаб қолайлик, вақти келса ҳамма ҳам ўлади деб ўйлашади, дунёга келишимизга ҳам дунёдан кетишимизда ҳам ҳикмат борлигини фаҳмлашмайди. Илоҳим Аллоҳим ҳаммамизни ҳам вақтимизни қадрига етадиган солиҳ ва солиҳалардан қилсин.
Навоий шаҳар “Дўстлик” МФЙ отинойиси Ш.Сувонова