КЕЛИННИНГ ВАЗИФАЛАРИ ҲАҚИДА...

17-06-2020, 15:07 admin Мақолалар 3 281

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам "Тўрт нарса учун аёл никоҳланади: моли, ҳусни-жамоли, мартабаси ва дини. Сен диндорини танлагин, барака топгур" - деб марҳамат қилганлар. Чунки мол дунё, ҳусни-жамол ва мансаб-мартаба вақт ўтиши билан ўз ҳолатини йўқотади. Аммо тақво одоб-аҳлоқ, ибо, ҳаё бир умр сақланиб қолади. Зеро диндор келинда бу фазилатлар мужассамдир. Аллоҳга имон келтирган намоз, рўза закотларни мукаммал адо этувчи оилада туғилиб, тарбияланган қиз билан оила қуриш, яшаш бахт ва роҳат келтиради. Аммо ҳозирги замонимизда одамларни ўлчови, қарашлари бироз бошқача. Келин ёки куёв танлашда кўпрок мол-дунёси мансабдорини танлаш одат тусига кирган. Доноларимиз улуғ алломаларимиз қизларини узатаётганда панд-насихатлар билан узатганлар. Аслида насиҳат оқилу-ғофилга баробар фойдалидир. Аллоҳнинг мўжизаларидан шуки аёллар эркаклар учун, эркаклар аёллар учун яратилган. Ўзга хонадонга келин бўлиб тушган қиз ўзини умр йўлдошига ҳам қайнонасига ҳам тавозули, камтар тутиши, самимий хушмомилада бўлиб хизматини қилиши лозим. Қаноатли, итоатли ҳушёр саронжом-саришта кийимлари ўзига ярашган чиройли, мазали таомлар пишириб ўз вақтида покиза идишларда тақдим этмоғи лозим. Эрнинг мол-мулкини руҳсатсиз ноўрин ишлатмаслиги керак. Умр йўлдошини ота-онасини, ака-укаларини ҳурмат қилиб, меҳр кўрсатмоғи жоиздир. Энг муҳими эрнинг сирини фош қилмаслиқ уйни гапини кўчага чиқармасликдир. Пайғамбаримиз алайҳиссалом "Кайси бир аёл эрини рози қилган ҳолда дунёдан ўтган бўлса албатта у аёл жаннатийдир"-деб марҳамат қилганлар. Ёш келинчакларни бахтли бўлишларига монелик қиладиган асосий сабаблардан бири қайноналари билан тил топиша олмасликларидир. Ҳаммага бирдай ёқишни иложи йўқ албатта. Аммо сиз қайнонангизни ўз онангиздек қабул қилиб яхши кўролмасангиз, қайнонангиз ҳам сизни ўз қизидек кўролмаслиги тайин. Эрингиз сизни қанчалик севмасин, айланиб ўргилмасин, қайнонангизга ёқмас экансиз, оилангизда бахт ва саодат бўлмайди. Аввало қайнонангизга ёши улуғлиги тажрибаси кўплиги, сиздан донороқ, тадбирлироқ бўлгани учун ҳурмат қилинг. Бўлар-бўлмасга тиллашманг, ота-онангизга гап ташиманг. Ҳар ишда қайнонангиз билан маслахатлашинг, тежамкор бўлинг. Кўчага чиқишга ёки ота-онангизни кўргани бормоқчи бўлсангиз аввало қайнонангиздан руҳсат сўранг .
Бирор ножўя гап гапириб қўйсангиз ёки хато иш қилиб қўйсангиз дарҳол кечирим сўрашга одатланинг. Қайнисингилларингиз, овсунларингиз билан аҳил бўлинг. Шунда ўзингиз ҳам иззат, ҳурмат кўриб ҳаётингиз осойишта ўтади. Иншаоллоҳ Аллоҳ таоло қайнона-келин икковингизни бир-бирингизга иссиқ кўрсатиб, қалбингизга меҳр муҳаббат, ишонч уруғларини сепиб ризқлантиради.


Навоий шаҳар “Дўстлик” МФЙ отинойиси: Ш. Сувонова.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш