ЁМОН ХАЁЛЛАР КЕЛГАНДА НИМА ҚИЛИШ КЕРАК

16-03-2020, 09:36 admin Ислом олами / Савол-жавоб 1 891

Савол: - Ассалому алайкум! Мани охирги пайт турли хаёллар қийнамоқда. Масалан, ўйлаб қоламан Худо мани тарк этдими, Аллоҳни манга бўлган меҳри қолмадими деган саволлар ва бундан буёғига нима қиламан? Худодан узоқлашиб кетавераманми деган саволлар каби саволлар қийнамоқда. Шайтоннинг васвасаларидан қандай қилиб қутулишим мумкин?

Жавоб: – Ва алайкум ассалом! Аввало шуни яхши билинки шайтон ўғридир. У иймони бор қалбга ўғирликка тушади. Иймонсиз қалбларга у васваса ҳам қилиб ўтирмайди. Васваса бўлаётганига шукур қилинки сизда иймон бор экан. Шайтоннинг васвасаси мўминни ғамга солиш учун бўлади. бунга асло парво қилмаслик керак. Аллоҳ таоло "Мужодала" сурасида марҳамат қилади:

إِنَّمَا النَّجْوَى مِنَ الشَّيْطَانِ لِيَحْزُنَ الَّذِينَ آمَنُوا وَلَيْسَ بِضَارِّهِمْ شَيْئًا إِلَّا بِإِذْنِ اللَّهِ وَعَلَى اللَّهِ فَلْيَتَوَكَّلِ الْمُؤْمِنُونَ۝

10. Албатта, васвасалар шайтондан бўлиб, иймонлилар маҳзун бўлишлари учундир ва уларга ҳеч зарар етказмас, фақат Аллоҳнинг изни мустасно. Мўминлар Аллоҳгагина таваккул қилсинлар.
Шайтон шундай васвасани бошлаганда Аллоҳ таоло қутилиш йўлини ҳам таълимини бериб, Ўзининг каломида

قُلْ أَعُوذُ بِرَبِّ النَّاسِ۝ مَلِكِ النَّاسِ۝ إِلَهِ النَّاسِ۝ مِن شَرِّ الْوَسْوَاسِ الْخَنَّاسِ۝ الَّذِي يُوَسْوِسُ فِي صُدُورِ النَّاسِ۝ مِنَ الْجِنَّةِ وَ النَّاسِ۝

1. Айт: «Одамлар Роббидан паноҳ сўрайман...
2. Одамлар Подшоҳидан...
3. Одамлар Илоҳидан.
4. Беркиниб, кўриниб турувчи васвасачининг...
5. Одамларнинг кўксларига васваса соладиганнинг...
6. Жинлар ва одамлардан бўлганнинг ёмонлигидан (паноҳ сўрайман)» деган. ("Тафсири Ҳилол" китобидан "Наас" сураси).
Шуни қилинг, албатта қутиласиз. Чунки Аллоҳ Ўзи “Айт бераман” деб туриб бермаслиги мумкин эмас. Сиз қалбингизда шак қилманг. Одатда кўчадан ўтиб кетаётсангиз бирортасининг ити сизга ташланса итни тинчлантираман деб уринишингиз бесамар кетади. Қанчалик уни тинчлатаман деманг у шунчалик жазавага тушади. Тўғри йўли итни эгасига мурожаат қилишингиздир. Худди шунингдек шайтон ҳам Аллоҳ таолонинг итларидан бир ит. Хужум қилганда ит билан олишмасдан Аллоҳнинг Ўзига мурожаат қилинг. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш