Қандай аёл солиҳа аёл?

2-09-2019, 11:22 admin Мақолалар 792

Ҳар эрталаб турмуш ўртоғимни бомдод намозига уйғотаман. Чунки бу билан у хурсанд бўлади ва бу учун Аллоҳдан ажрни умид қиламан.

Мен унга муҳаббат ила нонушта тайёрлайман. Чунки у менга қараб рози ҳолатда Аллоҳ сендан рози бўлсин дейишлиги мени кўп хурсанд қилади.

Мен уни ишга табассум билан кузатиб қўяман. Чунки мен биламан у иши тугаши билан мени олдимга шошади.

Мен уни ишдан табассум, мазали таом, покиза уй, чиройли кийинган ва ёқимли атирларни сепган ҳолатда кутиб оламан. Чунки "аёл эрини кўзларини қувонтириши кераклигини" биламан.

Мен уй ишлари билан эримни машғул қилмасликка ҳаракат қиламан. Чунки мен биламан у ўзи ишдан чарчаб келган.

Мен унинг ота-онасини ҳурмат қиламан. Чунки менинг ярим иймонимни менга совға қилишлик учун Аллоҳ уларни танлади.

Мен унинг қариндошларини хушмуомала бўлиб қаршилайман. Чунки мен биламан бизни оилада мен ҳақимда ҳам суҳбат бўлади.

Мен оилавий майда тортишувларда келишмовчиликларда жим туришга ҳаракат қиламан. Чунки мен биламан бу майда тортишувлар катталашса ажралиш билан ниҳоя топиши мумкин.

У менга жаҳл қилганда ундан хафа бўлмайман. Чунки мен биламан беш дақиқадан сўнг у бу учун афсус қилади.

Агар у менга гоҳ-гоҳида диққатини қаратмаса мен бундан ранжимайман. Чунки мен биламан у қандайдир муаммога учраган ва бу муаммога мени аралаштирмасликка ҳаракат қилмоқда.

Ҳар кеч эрим мендан рози ҳолатда ухлашлигига ҳаракат қиламан. Чунки мен биламан эри хотинидан норози ҳолатда ухласа, бу аёл лаънатлангандир.

У менга рўзғор учун келтирган нарсаларни ақл билан муҳофаза қилиб ишлатаман. Чунки мен биламан бу нарсалардан Роббим қиёматда сўрайди.

Мен уйни покиза ва хотиржамлик маскани бўлишига ҳаракат қиламан. Чунки мен биламан у менга уйланишидан олдин шу нарсани орзу қилган эди.

Албатта мен шундай қилишга ҳаракат қиламан. Чунки мен биламан эрим мен учун жаннат ёки дўзахдир.

Муаллиф: Абдуллоҳ

скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш