Одамларнинг ортидан ёмонлаган киши...

14-02-2020, 08:33 admin Мақолалар 798

Мужоҳид раҳимаҳуллоҳ айтди: “Сен йўқлигингда дўстинг сени қандай қилиб эслашини хоҳласанг, дўстинг йўқлигида сен ҳам уни ўшандай қилиб эслагин”.

Мужоҳид раҳимаҳуллоҳ айтди: “Одам боласи билан бирга бўладиган фаришталар бор. Агар бирор инсон биродарини яхшилик билан эсласа, фаришталар унга: “Сенга ҳам шунинг ўхшаши бўлсин”, дейди. Агар бирортаси биродарини ёмонлик билан эсласа, фаришталар: “Эй Одам боласи, усти ёпилган кишининг авратини очдинг. Ўзингга қайт, сенинг авратингни (айбингни) яширган Аллоҳга ҳамд айт”, дейдилар”.

Эслатма!

Ғийбат билан айбни очишнинг фарқи шуки, ғийбат деб пастга уриш мақсадида бировнинг айбини ўзи йўқлигида, агар у эшитиб қолса, хафа бўладиган тарзда баён қилишга айтилади. Хоҳ ўша айб одамларга аввалдан маълум бўлсин, хоҳ одамлар у айбдан хабарлари бўлмаган бўлсин, фарқи йўқ. Айбни очиш деганда эса, одамларга билдириб қўйиш мақсадида илгари уларга маълум бўлмаган айбни айтиш тушунилади. Масалан, бенамозлиги ҳаммага маълум ва машҳур бўлган кишининг ўзи йўқлигида уни пастга уриш ниятида бенамозлиги айтилса, ғийбат бўлади. Буни айб очиш дейилмайди, чунки унинг намоз ўқимаслиги ҳаммага аён.

Муҳаммад Абдулҳай Лакҳнавий
Манба: Azon.uz
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш