Оила ҳар бир жамиятнинг бошланғич нуқтаси ҳисобланади. Оила мустаҳкам, тинч, ҳалол ва пок бўлса, жамият ҳам осойишта, мустаҳкам, фаровон бўлади. Аксинча, оилаларда парокандалик, бузғунчилик бўлса, ҳалол-харомнинг фарқи қолмаса, ўша жамият бузилади, тинчи йўқолади, охир-оқибат у чуқур таназзулга юз тутади.
Табиийки, оилавий ҳаётда турли ҳолатлар содир бўлиб туради, шу жумладан эр-хотин ўртасида келишмовчиликлар ҳам чиқиши мумкин.
Шошқалоқлик, тез аччиғланиш, талашиб-тортишиш, тирноқ остидан кир ахтариш, ва ўзидан бошқаларга ўхшаш ҳаёт кечиришни талаб қилиш каби ишлар ҳотинга ҳеч қачон обрў келтирмаган, келтирмайди ҳам.
Савбон розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Қай бир аёл узрли сабабсиз эридан талоқ қилишини сўраса, унга жаннатнинг ҳиди ҳам ҳаром бўлади ”-деганлар. Бу ҳадиси шарифда аёлларнинг оилавий ҳаётдаги энг заиф жойларидан бири баён қилинмоқда. Баъзи аёллар эрининг ҳаёлида ҳам йўқ бўлган масалани кўндаланг қилиб қўйиб, ўз айтганида туриб оладилар. Ушбу нотўғри иш оқибатида гап кўпайиб, жанжал кучаяди ва иш талоқ билан тугайди. Шунинг учун эр ўрни келганда ғазабни ютиш, ёқмаса ҳам, оилавий ҳаёт хурматидан, баъзи нарсаларга чидашга одатланиш керак бўлади. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Мўмин мўминани ёмон кўрмасин. Агар унинг бир хулқини ёқтирмаса, бошқасига рози бўлур”-дедилар.
Саудиялик ёзувчи ва шоир, “Маҳзун бўлма” китоби муаллифи Доктор Оиз Қорний телевидениеда оилавий ҳаёт сири номли кўрсатувда чиқиш қилиб жумладан шундай деди: “Интернетдаги саҳифамда алоҳида саҳифа очдим ва уни “оилавий ҳаётдаги сехрли услуб”-деб номладим. Агар сизларга ушбу кўрсатмаларга амал қилсангиз ўйлайманки, аёлингиз билан энг бахтли ҳаётни кечирасиз”. Доктор Оиз Қорний сўзида давом этиб ушбу кўрсатмаларга мисол келтириб айтади:“Оилавий келишмовчиликни 5 дақиқада бартараф этиш усули: Агар хотининг билан ўрталариннгга хилоф тушса, сен уриниб кўр, унга гап қайтармагин ва сўзларини ҳам кесмагин, бақириб-чақириб уни қўрқитмагин ҳам, унга нотўғри гапираяпсан, ёлғон айтаяпсан ёки фалон-фалонсан-демагин, бу ишларни қилмагин, қўйиб бер бир ичини бўшатиб олсин. Аёл киши табиатан шундай бир ичини бўшатиб олишни хохлайди. Теливизорга боқма, теливизоргаҳам, бошқа нарсага ҳам машғул бўлма. Балки, унинг хузурида унга таслим бўлган ҳолда ўтир, гарданингни унга таслим этган ҳолда одоб билан ўтир, қўйиб бер гапириб олсин, шу холос. Унга ҳеч қачон гап қайтарма, ҳоҳ ҳақ гапирсин, ҳоҳ ноҳақ, балки сен унга: “тўғри айтасан, мен Аллоҳга тавба қилдим, сенга ваъда бераман қайта бу ишни қилмайман, Аллоҳ ҳаққи ҳурмати мени афв этишингни сўрайман, сен тўғри айтаяпсан, хатокор менман, шайтон менинг гарданимга миниб олган, камчилик мендан ўтди, тавба қилдим, тавба эшиклари очиқку, иншоаллоҳ қайтарилмайди, мана шу охиргиси” десанг, албатта аёл киши доимо ҳиссиётли, аёл киши доимо кечиримлидир. Кўпинча ҳолларда эркаклардан ҳам хурматлироқдир. Аёл ўзи касал бўла туриб, боласига ҳамширалик қилади, Аёл киши ҳис туйғуга берилган бўлади”. Доктор Оиз Қорний: “Мен буни сизларга дарс сифатида айтаяпман, аслида эр аёлига “хузурингда таслим бўлдим”-дейиши ўзини ерга уриши эмас, балки вазиятни яхши томонга ўзгартириш”-деб сўзига якун ясади.
Тошкент Ислом Институти 701-гуруҳ талабаси: Абдуллаев Фозилхон.