РАМАЗОН - РАҲМАТ ОЙИ!

6-05-2020, 12:06 admin Мақолалар 655

Бизни инсон қилиб яратган иймон гавҳарига мушарраф этган меҳрибон Aллоҳ таолога беҳад ҳамд-у санолар бўлсин!
Оламларга раҳмат бўлиб келган севимли мушфиқ Пайғамбаримиз ҳазрат Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи вассалламга саловат-у саломлар йўллаймиз.
Муборак Рамазон ойининг рўзаси Исломнинг беш шартларидан бири бўлиб, Пайғамбар юборган ҳар бир умматга фарз бўлган. Қурони каримда: “Сизларга ҳам саноқли кунларда рўза тутиш фарз қилинди” “Сизлардан ким бу ойга ҳозир бўлса рўза тутсин” каби хитоблар билан рўзанинг фарзлиги собит бўлган.
Диннинг устуни намоз бўлса, жамиятники – закот, руҳники рўзадир. Рўза руҳ шифосидир. Aллоҳнинг ҳар бир амр қилган буйруғида ўзига хос ҳикмат бор. Рўзанинг барча хусусияти ва ҳикмати ёлғиз Aллоҳга аёндир. Бир нарса аниқки, Рамазон – раҳмат ва мағфират ойидир. Ойларнинг султони ва энг улуғидир. Рўза жасадга ҳам руҳга ҳам файз бағишлайди, уни қайта тирилтиради. Моддий ва маънавий зарарлардан муҳофаза қилади. Бошқа ойларга нисбатан бу ойда Aллоҳга яқинлашиш улуғ ажру мукофотларга сазовор бўлиш имкониятини кўпроқ Қадр кечасининг минг ойдан афзаллиги, бу кечада қилинган ибодатнинг савобидан ортиқлигини бир тасоввур қилиб кўринг! Бу ойда ихлос самимият ила тавба қилсак гуноҳларимиз кечирилади. Дуолар қилсак ижобат бўлади иншааллоҳ, ҳатто фаришталар ҳам бу ойда Aллоҳнинг буйруғи билан ер юзига тушадилар. Қурони карим шу ойда нозил бўлди. Aллоҳнинг Расули Ислом динига даъватни шу ойда бошлади. Шу ойдан бошлаб Ислом дини зафарга , куч-қувватга, нурга тўлаверди. Шунинг учун ҳам Рамазон ойи ва Рамазон рўзаси бутун уммат тарафидан буюк бир муҳаббат билан эъзозланади. Бу ойда ер юзининг турли тарафдаги мусулмонлар муштарак туйғу ва муштарак қарашлар билан бирлашадилар. Бир хил вақтда очиқадилар чанқайдилар, жамоат бўлиб тартибли, эътиқодли бўлган ҳолатда Aллоҳга таслим бўладилар ва Aллоҳга муҳаббат қўядилар. Яхшилик ҳайр-у ҳасанот барчага баробар очилади. Aллоҳнинг асов ва мағфират хазинасидан ҳар бир мўмин ўз улуш ва насибасини олишга ҳаракат қилади мўмин- мусулмонлар рўза давомида руҳларини сабр қаноат, машаққат ва қийинчиликларда тоблайдилар, Aллоҳ берга неъматларнинг қадрига етиш ҳақида ўйлай бошлайдилар. Бу ойда хатми Қурон, таровиҳ ва ифторликлар мусулмонларни янада жипслаштиради. Уларда меҳр-оқибат, дин-у диёнат туйғулари пайдо бўлади. Бугунги кунда биз энг оғир синовни бошимиздан ўтказяпмиз “Коронавирус” пандемияси туфайли Aллоҳим бу улуғ ойда барча шу касалликка чалинганларни дардига шифо комил берсин ва балони бизнинг юртимиздан тезроқ кўтарсин. Бу ойда ғафлатда қолмайлик бир соатини ҳам кечиктирмай зикрда шукурда бўлиб, чиройли ибодатлар қилайлик Aллоҳим ўзи барча рўзадорларга куч-қувват ато етсин. Бу ойда кўпроқ истиғфор саловат айтиб кетидан дуо қилсак бу касалликни албатта иншоаллоҳ енгамиз. Уйда қолиб ибодат қилишга Aллоҳ бизга имкон берди. Жаннатнинг саккиз эшиги бўлса, Райён эшикларидан киришни бизга насиб етсин ва битта эшиги тавба эшиги бўлиб, бу эшик доим очиқ тураркан. Бу улуғ ойда ҳақиқий чин дилдан қилган хатолариз, тавбаларимизни, унутишларимизни Ўзи кечирсин. Закотларни бериб яхши эзгу амаллар қилишимизни насиб-у рўз айласин. Aллоҳ таоло барчамиздан рози бўлсин. Бу гўзал хайр-у барокатли файзу баракали ойнинг раҳматида неъматларидан Ўзининг севикли бандаларига тақдим этган икромларидан бизнинг ҳам барҳаманд бўлишимизни Парвардигор ҳаммамизга насиб-у муяссар айласин, Омийн!



Зарафшон шаҳар бош отинойиси Л.Мутахарова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш