Илмнинг фазилати

16-09-2019, 08:29 admin Мақолалар 1 945

Илм олиш ҳақида, унга даъват этиш, илм олишга рағбат этиш ҳақида кўпгина ҳадис ва оятлар, ривоят ва нақллар бор. Бир ҳадисда айтилишича бир соат илм олишлик бир неча соатлик нафл ибодатдан афзалроқ, дейилган экан. Дарҳақиқат, инсонни илм юксакларга кўтаради, илмсизлик эса жаҳолатга, ўз навбатида жаҳолат эса ҳалокатга етаклайди. Буюк олимлардан бўлмиш имом Шофеъий роҳимаҳуллоҳдан нақл қилинадики:
«Ким илмни яхши кўрмаса, унда яхшилик йўқдир. Шундай экан, илмни севмайдиган одам билан сенинг орангда таниш-билишлик ҳам, дўстона муносабат ҳам бўлмасин. Зеро, илм – қалбнинг ҳаёти, қалб кўзининг чироғидир».
Албатта, бизга илм олишни Аллоҳ таоло фарз қилди, ҳамда Ўзининг йўлида юриб, илм олишга киришган ва ўша олган илмининг амалида собит турган бандаларига дунё ва оҳиратда ҳам кўплаб ажр-у савоб, манфаатларни ваъда қилди. Аллоҳ таоло илм олишни, ўқиб - ўрганишни ҳамда олган илмига гўзал амалда бўлишни фарз қилдики, кимки илмни рад этса, уни олишга, ўрганишга рағбат қилмаса, демакки, Аллоҳнинг бир фарзини тарк этибди, шу илмнинг орқасидан келгувчи икки дунёнинг яхшилигига муҳтожлик сезмапти, балки унга бунинг аҳамияти ҳам йўқдир. Балки шунинг учун бўлса керак Шофеъий ҳазратлари илмни яхши кўрмаганда яхшилик йўқ, деб таъкидладилар, ҳаттоки тағин ҳитоб қилдиларки, мабодо, илмни севмайдиганлар билан дўстона муносабатлар у ёқда турсин, ҳатто таниш - билишлик алоқалари ҳам бўлмасин, дедилар ва бунинг сабабини ёритиш мақсадида: илм - қалбнинг ҳаёти, қалб кўзининг чироғидир, дедилар. Ҳа, азизлар, албатта инсон борки, қалби билан тирик, қалбсиз инсон эса узоқ яшай олмайди. Инсоннинг қалби не учун ураётганини билиши учун ҳам илмни севмоғи, унга интилмоғи керак экан. Ва, албатта, қалб кўзларимиз тиниқ порлаши, қалбимизнинг оқ - қорани, ҳалол - ҳаромни фарқлай олиши учун ҳам илм лозим бўлар экан. Ўхшайдики, манфаат келтирмайдиган илмсиз қалб, жонсиз тана кабидир.

Аллоҳ таолодан бизни Ўзининг динида собит қилишини сўраб, икки дунёда ҳам бизга манфаат келтирадиган илмни тилаб, илтижо қиламиз, албатта У барча илмлар Соҳиби, барча илмлар Эгаси бўлган - Малик Зотдир. Эй Роббимиз, бизга манфаат бермайдиган, нафи тегмайдиган илм билан ризқлантирма, бизни илмсизлик билан имтиҳон қилма, амин Я Роббил Аъламийн


Конимех тумани отинойиси Ж.Нуримбетова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш