Ичимлик ичиш одоблари

6-02-2018, 08:31 admin Мақолалар 2 224


Ичимлик ичиш одоблариИчимлик ичиш инсоннинг доимий ҳожати тушадиган ишлардан биридир. Бир қарашда оддий нарсадек туюлган ичимлик ичишда ҳам одам боласининг одоби, маъданияти намоён бўлади. Муқаддас динимиз Ислом динида кўплаб масалалар қатори, ушбу масалада ҳам юксак одоб намуналари жорий қилинган. Мазкур одобларга гўзал ниятлар орқали амал қилган мусулмонлар ичимлик ичиш ила нафсларини қондириш билан бирга ажр ва савоблар ҳам оладилар. Қуйида ичимлик ичишга оид баъзи одоблар билан танишамиз:
• Ичимлик ичишдан олдин “бисмиллаҳ” айтилади.
Бу лафзни айтиш барча ишларда муҳим бўлгани каби, мусулмон учун бу ишда ҳам зарурдир.
• Ўнг қўл билан ичилади.
Набий соллаллоҳу алайҳи вассалам барча яхшилик, хайр, эҳтиром маъносидаги бир нарсани олиш, бериш, ичиш, ейиш, кийиш, ювиш каби ишларни ўнг қўл билан бажарар ва ўнг тарафдан бошлар эдилар. Умуман олганда, Исломда яхшилик маъноси ўнг томонга боғлаб қўйилган.
• Идиш ичига нафас урмайди.
Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Қачон бирортангиз ичса, идиш ичига нафас олмасин”, дедилар”.
• Ичимлик ўтирган ҳолда ичилади.
Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам тик туриб ичишдан қайтарганлар. Фақат замзам сувини ҳурмат билан тик туриб, қиблага юзланган ҳолда ичилади.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тик туриб ичишдан қайтардилар. Шунда:
“Ейиш-чи?”дейилди.
“У яна ҳам оғирроқ”, дедилар”.

• Уч марта бўлиб-бўлиб нафас олиб ичилади.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ичимлик ичганда уч марта нафас олар эдилар ва: “Мана шу қондирувчироқ, безарарроқ ва сингувчироқ” дер эдилар”. Анас розияллоҳу анҳу: ”Бас мен ҳам ичимлик ичганда уч марта нафас оламан”, дедилар”
• Ичимлик симириб ичилади.
Бир нафасда ичиш, хўриллатиб, турли овозлар чиқариб ичиш беодобликдир.
• Ичимликни ўта тўйиб кетадиган даражада ичилмайди ва сув идишнинг оғзидан ичилмайди.
Бу ҳам одоб қоидаларига тўғри келмайди.
Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мешларнинг оғзидан ичишдан қайтардилар”. Ичимлик ичмоқчи бўлган одам сувни идишдан пиёлага қуйиб, сўнг ичиши лозим.Ҳар кимнинг умумий идишга оғзини қўйиб ичавериши табиатга ҳам, тиббиёт кўрсатмаларига ҳам, одобга ҳам тўғри келмайди.
• Идишнинг учган жойидан ҳам ичилмайди.
Чунки у жойга кир тўпланган бўлади.
• Ичимлик ичиб бўлгандан кейин Аллоҳ Таолога инсонлар учун мазали, покиза, шўр бўлмаган, зилол ва чанқоқ босадиган неъматни ато этиб қўйгани учун ҳамд айтилади.
• Бирор одамга ичимлик бермоқчи бўлса, ўнг томондан узатилади.
• Тилла ва кумуш идишларда таом еб, ичимлик ичиб бўлмайди. Шариатимизда тилла ва кумушдан идиш сифатида фойдаланиш ва бошқа турмуш асбоблари сифатида фойдаланиш ҳаромдир.
Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Тилла ва кумуш идишларда ичманглар.Ипак ва дебожни кийманглар. Чунки ўшалар бу дунёда улар учун, охиратда сизлар учун”, дедилар”.
• Бошқаларга ичимлик қуйиб берган киши ўзи энг охирида ичади.
Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қавмнинг соқийси ичишда уларнинг охиргисидир” деганлар.
Мусулмон одамнинг бу кўрсатмаларга риоя қилиши, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак суннатларига риоя қилишдир, муқаддас Ислом динининг рамзларидандир.

Хакимова Маҳмуда
Хадичаи Кубро аёл-қизлар
ўрта махсус илом билим юрти 2-курс талабаси

скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш