АВЛОДЛАРДАН НАМОЗХОНЛАР ЧИҚИШИ УЧУН

17-10-2019, 08:35 admin Ислом олами / Савол-жавоб 933

Савол: - Ассалому алайкум! Оиламизда бир ўзим намоз ўқийман, бошқалари эса йўқ. Шунинг учун бирон бир зикр ёки саловат ўргатсангиз шундай қилсам бизларни оила ва зурриёдлардан ҳам намозхонлар чиқса.

Жавоб: – Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло "Иброҳим" сурасида марҳамат қилади:

رَبِّ اجْعَلْنِي مُقِيمَ الصَّلاَةِ وَمِن ذُرِّيَّتِي رَبَّنَا وَتَقَبَّلْ دُعَاء۝

40. Роббим, мени ва зурриётларимни намозни тўкис адо этадиганлардан қилгин. Роббимиз, дуони қабул этгин.
Ибодат пайтида яна ибодат учун Аллоҳдан ёрдам сўраш ибодатнинг бардавом бўлишида Аллоҳнинг Ўзидан ёрдам сўрашни англатади. Аллоҳнинг дуоларни қабул этувчи Зот эканини зикр қила туриб, яна дуони қабул этишини сўраш бирор тўсиқ бўлиб қолмасин, деган хавфни англатади.
Келаси оят ила Иброҳим алайҳиссаломнинг дуолари сўнгига етади.

رَبَّنَا اغْفِرْ لِي وَلِوَالِدَيَّ وَلِلْمُؤْمِنِينَ يَوْمَ يَقُومُ الْحِسَابُ۝

41. Роббимиз, ҳисоб қилинадиган Кунда мени, ота-онамни ва мўминларни мағфират айлагин». ("Тафсири Ҳилол" китобидан).
Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоятида ҳам ифторлик дастурхонлари ёзилди
"Таровеҳ" намозларига ташриф буюрувчи фуқароларнинг хавфсизлиги ишончли таъминлаш
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш