Бахши ва киначилар

27-06-2019, 07:14 admin Мақолалар 1 041

Бисмиллаҳир рохманир рохим
Алхамдулиллахи роббил аъламин вассолату вассаламу аъла росулихи Мухаммадинва аъла алиҳи ажмаин аммо баад. Халқимиз орасида баъзан бахши ва кинначиларнинг ғайри оддий сўзлари қулоғимизга чалинади. Менинг боболарим бор, улар билан касалларни даъволайман ёки мени одамим бор, ғайб илмидан етказади ёки одамлар олдида турли ҳолга тушиб ҳушдан кетади оғзидан кўпик кетиб йиқилиб боболар билан гаплашяпман дейди. Баъзан бир муддат сукунатга чўмиб боболар ундай-бундай топшириқ берди қилмаса бўлмайди. Ёки момораримдан қолган мерос касб бу, яна баъзилар мени орқам бор бахшилик қилмасам касал бўламан, мутлақо тузалмас эканман, буни табиблар докторлар даъволаша олмади. Отахонларим бор, момоларим бор каби сўз. Бу сўзлар ва амалларга бизнинг ёндашувимиз, эътикодимиз аслида қандай бўлиши лозим. Бу ҳолатларга дин уламоларимизнинг таъбирлари қандай каби саволлар кўпчилигимизни қизиқтиради. Аввало билишимиз керакки, инсонга дардни берувчи ҳам шифосини берувчи ҳам Аллоҳдир. Боболарим бор, момоларим, парийларим бор деган гаплар шариатга мутлақо тўғри келмайдиган гапдир. Ҳақиқатда шундай бўлаётган бўлса, хаёлдан ташқари бўлиб, яъни қулоғига турли товушлар эшитилаятган бўлса, кўзига турли нарсалар кўринаятган бўлса демак уларги жин теккан бўлиб ҳисобланади. Жин билан гаплашиш эса шариатда рухсат берилмаган (яхши нарса эмас), балки кишининг шаҳодати (гувоҳлиги) қабул бўлмайдиган даражада инсонни даражасини пастга туширади. Жин билан гаплашятганини даъва қилувчилар, гаплашиб юрганлиги исботланган кишилар баъзи бир шаръий ҳукмларда шоҳидлик (гувоҳлик)га ўтадиган бўлса гувохлиги қабул қилинмайди. Чунки жинлар ёлғон гапириши турган гап улар билан гаплашиб гапини бировларга айтиб юрганлар ҳам ёлғон гапириши ҳақиқат, ёлғончи эса гувоҳликка ярамайдиган инсон ҳисобланади. Манашу манода бунақа нарсалар билан фахрланиш, мақтаниш ёки қандайдир башқа маъноларни кишиларга талқин қилиш мутлақо нотўғри, бундай ҳолатларда тавба қилиш, покиза юриш (таҳоратли), ибодатни кўпақтириш, (шифо оятларини ўқиб дам солиб) Аллоҳдан шифо сўраш кабиларга катта эътибор бериш керак.


Армижон жомеъ масжиди имом хатиби О.Отакулов
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш