Рамазон ойи муборак

18-04-2020, 10:25 admin Мақолалар 1 102

Жонажон ўлкамизга муборак рамазон ойи кириб келмокда.Бизни мусулмонлардан қилиб яратган ва анашундай рўза тутишлик бахтига мушарраф этган АЛЛОХ таолога шукроналаримиз ва хамду саноларимиз бўлсин.Рамазон ойи хижрий қамарий ойларининг тўққизинчиси бўлиб ҳисобланади.Бу ой Аллохнинг муборак китоби Қуръони карим нозил бўлган ойдир.Барака,рахмат,махфират,жаннатга эришиш,дўзахдан озод бўлиш ойидир.Тутадиган рўзамиз инсон танасига шифо бўлса,Куръон унинг рухиятига шифо бўлади.Бу ойда рахмат,яхшиликлар савобли амалларни ажирлари кўпайтириб бериладиган ойдир. Бу борада Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам “Ҳар бир одам боласининг қилган ишини Аллоҳ ажрини ўн баробардан,етти юз баробаригача кўпайтиради,магар рўза Унинг ўзи учундир,мукофотини Унинг ўзи беради” деб мархамат қилганлар.Рамазон ойи барча гунохларга товба қилиш,истиғфор айтиш,савоб амалларимизни кўпайтирадиган ойдир.Сир эмаски бу йилги коронавирус касаллиги туфайли кўп чекланишлар қилинди.Шу билан биргаликда диний соҳада хам, карантин холатини хисобга олиб ЎМИ,уламолар кенгашини рамазон ойини ўтказиш тўғрисидаги баёноти эълон қилинди.
Ҳар биримиз рамазон ойида қавм-кариндошлар,бева-бечора,кам таминланган,манавий ёрдамга мухтож инсонларимиздан анашундай синовли кунларда ёрдамимизни аямаслигимиз зарур.Муборак ойда рўзадорларга ифторлик қилиб бериш,мухтожларга хайр-эҳсонлар улашиш ушбу ойга хос бўлган амаллардандир.Лекин афсуслар бўлсинки, вирус касаллиги пандемияси билан эълон қилинган карантин мухлатида токим вазият барқарорлашгунга қадар ЎМИ фатвосига биноан ифторликлар уюштирилмаслиги жамоат намозларини уйда ўқишлик лозим деб топилиб ,ифторлик савобидан умидвор бўлган ва ифторлик учун мўлжалланган маблағларни “Хомийлик хайрияларни мувофиқлаштириш марказ”лари орқали мухтож оилаларга етказиб қўйишлари,закот маблағлари,фидья,фитр садақаларини “Вақф” хайрия жамоат фонди ва худудий бўлимлари хисоб рақамига ёки хомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказларига топширишлари тавсия этилади.
Рўза ибодати жаннатдаги Райён эшигининг калитидир.Жаннатга киришнинг ўзи бир саодат.Аммо ўша жаннатга Парвардигори оламнинг алоҳида этиборига сазовор бўлиб махсус хозирлаб қўйилган эшикларидан кириш ўзгача бахт ва шарафдир.Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам рўза яқинлашаётганида “Агар бандалар рамазон ойида нималар борлигини билганларида эди, рамазонни йил бўйи бўлмоғини орзу қилар эдилар” деб мархамат қилганлар.Хар биримиз бу муборак синовли ойда уйда ўтириб, барча аъзоларимизни гунохлардан тийган холда тутсак,бу карантин муддатида маъсул рахбарларимиз кўрсатмаларига қулоқ тутиб амал қилсак Аллохнинг ризолиги ва марҳаматига эришган бўламиз Инша Аллох.Зеро Куръони карим (Нисо сураси 59-ояти) да “Эй иймон келтирганлар Аллохга Унинг росулига ва ўзларингиздан бўлган бошлиқларга итоат этинг” деб мархамат қилинади.Аллох таоло кириб келаётган рамазон ойини барча юртдошларимизга муборак айласин.Бу ойни бизларга офият,покланиш,соғайиш,зулматдан нурга чиқадиган синовларидан эсон омон ўтиб оладиган,барокотли ва хайрли ойларидан қилсин (амин).



ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги бош имом хатиби хотин қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси: У.Холова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш