Пардозланишда чегарадан чиқишнинг аянчли оқибатлари...

12-03-2020, 08:42 admin Мақолалар 508

Аллоҳ таоло бандасини шариатда нимадан қайтарган бўлса, ана шу нарсада яхшилик ва хайр бўлади. Демак ҳар бир инсон оддий одоблардан тортиб ибодат одобларига қадар керакли илмга эга бўлиши керак. Бу эса инсонни бу дунёда ва охиратда саодатга эриштиради. Ҳар бир инсон Аллоҳга мақбул бўладиган ишларда бардавом бўлиб, У ЗОТ ёмон кўрадиган нарсалардан тийилиши лозим. Банда доим ҳар бир ишда меъёр билан ҳаёни унутмаслиги керак. Аллоҳ бандасининг барча амалларини кўриб, эшитиб, кузатиб, қалбдаги яширин ва ошкора нарсаларни билиб туради. Албатта Аллоҳ инсонни икки хилқатда яратди. Ҳар бирининг ўзига хос бурчи вазифаси бор албатта. Ҳар иккаласи ҳам бир хилликка харакат қилса, бурч ва вазифалар паймол бўлади. Эркак ҳам аёл ҳам куринишда, кийинишда, гапиришда, ўзига хос хусусиятларга эга бўлмоғлиги лозим. Ҳозирги кунда инсондаги текис хилқатни, очиқча айтганда чиройни ўз ҳавойи нафсига эргашиб, ўзини кўз-кўз қилиш, меъёридан чиқиш авж олиб бормоқда. Бу ҳолат нафақат ёш қизларимиз, ёшлари бир жойга бориб қолган аёлларимиз ўртасида ҳам учрамоқда. Айниқса, сунъий тарзда юз куринишларини ўзгартирган аёлларни куриб таажубга тушасан киши. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай деб марҳамат қилади “Ҳақиқатдан биз инсонни хушбичим ва хушсуръат (шаклда) яратдик”. (Тин сураси 4-оят.). Шариатда табиий кўринишига путур етказувчи аёллар қораланган. Баданига ҳар хил чизги чиздириш (татуировка), қош тердириш, баданидаги бирор жойини гўзал бўлиш мақсадида, Аллоҳ яратгандан бошқача қилиб ўзгартирувчи аёл ва эркак лаънатланадилар. Абдуллоҳ (р.а)дан ривоят қилинади Пайғамбаримиз салоллоҳу алайҳи вассаллам “Баданига суръат чиздирувчи ва чизадиган аёлларни, ҳамда гўзаллиги(ни кўз-кўз қилиш) учун қошини терувчи, шунингдек, Аллоҳ яратганини ўзгартирувчи аёлларни лаънатладилар”. Айниқса, юздаги ажинларни кетказиш “ботекс”, нина билан қош чиздириш “татуировка”, ясама киприк эктириш амаллари аёлларимиз орасида кўпайиб бормоқда. Бу амаллар инсонни асл қиёфасини ўзгартириб атрофдагиларни чалғитишга хизмат қилгани туфайли, динимизда қораланади. Бу билан инсон Аллоҳ инъом этган чиройдан тониб асл қиёфасини ўзгартиришга ҳаракат қилади. Аммо бу соҳта чирой инсонни тузатиб бўлмас оқибатларга олиб боради. Аллоҳнинг қайтариғида итоатда бўлмасликнинг ҳикмати ҳам шундаки, инсон танасига зарар етадиган нарсаларни Аллоҳ шариатда ҳаром қилади. Қошларни татуировка қилганда юбориладиган бўёқлар таркибида нима борлигини ҳеч ким билмайди. У ҳар уч одамнинг бирига аллергия ҳолатларини келтириб чиқаради. Нина уч мм тери остига кириб яллиғланиш жараёнини келтириб чиқариши, ташқи таасуротга сезгирликни оширади. Татуировка учун ишлатиладиган бўёқлар инсон саломатлиги учун хавф туғдирадиган восита бўлиб, бора-бора қонга сўрилиб, терига сингиб, саратон касаллиги хавфини келтириб чиқаради. ОИТС, ОИВ, Гепатит “С” касалликларига чалиниш хавфи юқори бўлади. Татуировка натижасида қош илдизи йўқолади ва уларни тўкилиб кетишига сабаб бўлади. Кўзга қилинадиган татуировка кўриш қобилиятини пасайтиради. Кўз, қовоқ, мушакларини фалажи натижасида териларнинг осилиб тушиб қолишига сабаб бўлади.
“Ботекс”да – лабларни шишириш, юздаги ажинларни кетказиш мақсадида юбориладиган дори моддалари токсин (заҳарли) моддалардан иборат бўлиб, мушакларни вақтинча фалажлайди ва ажин тушишини олдини олади. Оқибатда хотира пасаяди. Организмни иммун системасини тушуриб юборади. Сил ва Махов (тери оқариш) касалликларини келтириб чиқаради.
“Киприк улатиш” – ясама киприклар елим ёрдамида ёпиштирилганлиги боис, елимдан кўзга аллергия бериши, киприкларни тўкилиб кетишига сабаб бўлади. Бу жараёнлар, биринчидан терига игна орқали кимёвий моддаларни киритса, иккинчидан киритилган нина асаб толаларини зарарлайди ва оқибатида қаттиқ оғриқли жараён келиб чиқиб, ўз танасига зарар етказади. Ўзига-ўзи зулм қилиш эса ислом шариатида ман қилинган амаллардан бўлиб ҳисобланади.
Азалдан момоларимиз пардоз қилишда табиий нарсалардан фойдаланишган. Табиий ёғлардан, сурма, усма, ҳина кабилардан пардоз учун фойдаланишган ва бу борада меъёрга амал қилишган. Аллоҳ таоло инсонни азиз ва мукаррам қилиб яратди ва шундай экан гўзал ҳилқат ила яратилган аёлларимиз ўзларини табиий гўзалликларини сақлаб қолиб, чиройларини номаҳрам кўзлардан сақласалар Аллоҳ “азиз ва мукаррам” деб атаган улуғ номга сазовор бўлар эдилар.


Навоий вилояти бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси: У.Холова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш