Аллоҳ таоло инсонни йўқдан бор этиб, уни барча маҳлуқот ва мавжудотлар ичида азизу мукаррам қилди. Бу дунёда ҳар бир инсонга белгиланган умр ато этиб, дунё арзимас мато, абадий саодат манзили эканини Ўзининг азиз Китобида қайта-қайта такрорлади. Дунё ҳаётида инсоннинг қандай амал қилиб ўтишини имтихон этиш учун ўлим ва ҳаётни яратди.
Вафот этиш – тўла маънода йўқ бўлиш дегани эмас, балки у рух билан тана мулоқотининг узилиши ҳамда уларнинг бир-биридан узоқда ва ҳоли бўлиши, ҳолатнинг ўзгариши, шунингдек, бир диёрдан бошқа бир диёрга кўчишдир. Ўлим рухнинг бадандан ажралишидир.
Ўлим қалбда ўчмас из қолдиради. Уни эсга олиш кўнгилни юмшатади ва Аллоҳ таолога тавба билан юзланишга чорлайди. Шу боисдан Қуръони каримда ўлим қайта-қайта зикр этилган. Ундаги оятлар кофир ва осийларни ўлим рўбарў келгандаги азоб билан қўрқитса, ўлимга ҳозирлик кўриб, амалларини у келадиган кунга тахт қилиб қўйган мўмин кишиларга қувончли хушхабар беради. Ўлим эслатувчи оятлар Қуръони каримда жуда кўб зикр қилинган.
Кофирга жаноза ўқилмайди. Зеро Аллоҳ таоло бундай деган:
“Ва ҳеч улардан ўлган брортасига ҳам (жаноза) намоз ўқима, қабри устида турма. Чунки улар Аллоҳга ва Расулига куфр келтирдилар” (Тавба сураси, 84-оят)
Чунки, жаноза намозини ўқиш, бировнинг қабри устида туриш ўлган киши учун катта ҳурмат ва эъзоздир. Бу улкан ҳурмат ва эъзозни ҳақдор кишиларга қилиш керак. Мушрик ва кофирлар бунга лойиқ эмас.
Тўрт кишига: боғийга, йўлтўсарга, тарафкашларга ва шахарда очиқдан-очиқ қурол ила тажовуз қиладиганларга жаноза намози ўқиш фарз эмас.
1. Боғийлар.
Раҳбарларнинг итоатларидан чиққанлар унга қарши урушда ўлсалар, улар ювилмайди ва жаноза намози ўқилмайди.
2. Йўлтўсарлар.
Мусулмонларни йўлини тўсиб, куч ишлатиб молини тортиб олишни қасд қилганларга жаноза намози ўқилмайди.
3. Тарафкашлар.
Ўз қавми ва қабиласига тарафкашлик қилиб, кўплашиб бошқаларга зулм ўтказадиганларнинг жанозаси ўқилмайди.
4. Шахарда очиқдан-очиқ қурол ишлатиб тажовуз қиладиганлар ҳам йўлтўсарларга ўхшаб кетадилар. Уларнинг ҳам жанозаси ўқилмайди.
Ота-онасини ўлдирган шахснинг ҳам жанозаси ўқилмайди.
Ўлим жазоси билан ўлганларнинг жанозаси ўқилади.
Ўзини-ўзи ўлдириш Исломда қаттиқ қораланади. Бу мўмин-мусулмон одамга мутлақо тўғри келмайдиган ишдир. Ўзини-ўзи ўлдириш Аллоҳнинг қазои қадарига норози бўлиш, Аллоҳ берган ҳаёт неъматига нонкўрлик қилиш, осийлик ва иродасизликдир. Шунинг учун бу иш энг катта гуноҳлардан ҳисобланади.
Жобир ибн Самура розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга ўзини мишқослар билан ўлдирган одам олиб келинди. Бас , у зот унга жаноза ўқимадилар” Бешовларидан фақат Имом Бухорий ривоят қилмаган.
“Мишқос” –кенг тиғли, пичоққа ўхшаш нарса.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўзини-ўзи ўлдирган одамга жаноза намози ўқимаганлари бу одамнинг қилган номаъқулчилиги учун муносиб жазо ҳамдир. Охиратда эса, алоҳида жазолар бўлади.
Имом Бухорий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Ўзини-ўзи бўғган дўзахда ҳам бўғиб туради. Ўзига-ўзи пичоқ урган дўзахда ҳам пичоқ уриб туради”, деганлар. Демак ўзини-ўзи ўлдирган одам дўзахга тушишида шубха йўқ.
Одамларга ўрнак бўлиши учун бу дунёда ҳам унга ўзгача муносабатда бўлинади.
Имом Абу Юсуф (раҳматуллоҳи алайҳи)га кўра, ўзини ўлдирганнинг жанозаси ўқилмайди. Аммо Имом Аъзам билан Имом Муҳаммад (раҳматуллоҳи алайҳимо)га кўра, ўзини ўлдирган одам ювилади ҳам, намози ҳам ўқилади. Фатво бу икки имомга кўрадир. Энг тўғриси ҳам шу (Фатовойи Оламгирийя. 1/164).
Аҳли суннат жумхурига кўра, катта гуноҳ қилганлар кофир бўлмайди. Катта гуноҳ бўлса-да, жонига қасд қилган киши диндан чиқмайди ва шунинг учун унга жаноза намози ўқилади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзини-ўзи ўлдирганга жаноза ўқимаганлар-у, аммо бошқаларга ўқишга амр қилганлар. Шунинг учун таниқли бўлмаган оддий одамлар ўқиб қўйса бўлаверади, дейдилар.
Умар ибн Абдул Азиз, Авзоий ва Имом Аҳмад мазҳабларига биноан, ўзини-ўзи ўлдирган одамга жаноза намози ўқилмайди.
Инсонлар ҳар доим бир хил ҳолатда яшамйди. Балки , баъзи ҳолларда Аллоҳ таолонинг турли –туман синов ўтиши мумкин. Баъзи бандасига беморлик дардини беради. Қайсики инсон шу берилган даврдга сабрли бўлиб, Аллоҳ таолонинг синови имтиҳонига бардошли бўлса, гуноҳлари кечирилиб,савобга эришади. Аммо, бу синовга сабрсизлик қилса,гунокор бўлади.Мана шундай ҳолларда мўмин мусулмонлар ўрталарида меҳр – мурувват, ўзаро ҳамжиҳатлик зиёда бўлиши учун бир –биридан хабар олиб турмоғи лозим.
Қизилтепа туман
бош имом хатиби: З.Орипов