Ўзимиз ҳам фаришта эмасмиз...

19-02-2020, 11:33 admin Мақолалар 635

Абдулмалик ибн Марвон минбарда туриб хутба қилди:

"Эй жамоа! Бизга инсоф қилинг. Биздан Абу Бакр ва Умардек бўлишимизни талаб қиласизлар, аммо ўзингиз Абу Бакр ва Умарнинг қавми каби эмассизлар".

Инсонлар подшоҳларидан илгич ясаб олиб, ўзлари қилган бузуқ ишларни ўша илгичга илаверишади. Агар ҳукумат ароқ импорт қилса, унинг истемолчиси халқ аслида.

Мен ҳукуматларнинг "ароқ сотиш вожиб" деган фармон чиқарганини эшитмаганман.

Миршаблар гарчи фоҳишахоналардан кўз юмиб ўтса-да, у ернинг мижози халқ аслида.

Бирор-бир ҳукуматнинг фоҳишаларни қўллаб-қувватловчи қарорлар ишлаб чиққанини эшитмаганман.

Муомалалар пора бериш ва пора олиш асосида бўлса, демак, пора берувчи ва олувчилар фуқаролар. Ҳукумат порахўрликни қўлловчи қонунлар чиқармади ҳали.

Ҳуррият фазилатнинг асосидир. Зино қилишга қудрати йўқ, жинсий ожиз кишини бу иффатли киши дейилмайди.

Зулм қилиш қўлидан келмайдиган кишини бу одил дейилмайди.

Ўғирлик қилиш қудратига эга бўлмаган кишиларни бу омонатдор инсон дейилмайди.

Ўзи ҳеч нарсаси йўқ фақирни бу киши зоҳид дейилмайди.

Юқоридаги омилларга эга бўла туриб ўзини тўхтата олганлар қаҳрамонлардир.

Зоҳидликка мажбур бўлган инсон зоҳид эмас.

Тоатга мажбур бўлган инсон обид эмас.

Биз танлаш ҳуқуқига тўлиқ ихтиёрли бўлганимизда ҳурмиз.

Агар ароқ ичадиганлар бўлмаганида уни ҳеч ким ишлаб чиқармас эди, четдан олиб келмас эди.

Агар фоҳишалар мижоз топа олишмаганида уйда ўтиришар эди.

Азизларимиздан бирига "гўштнинг нархи кўтарилаяпти" дейишганда у зот "сотиб олмасанг, арзон бўлади " деган эканлар.

Мисол учун кўпчилигимиз таълим сифатидан нолиймиз, аммо фарзандимиз нечанчи синфда ўқишини, "а" ми, "б" ми билмаймиз.

Мушкулотимиз шундаки, биз ҳақларимизни талаб қилишни ўргандик, аммо ҳар бир ҳақнинг гарданимизда тўлови борлигини унутдик.

А.Полвонов
Манба: Azon.uz
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш