Савол: - Ассалому алайкум! Мен кондитер цехига ишга кирдим. Бу ерда айрим қандолат массилиқларининг таркибига ароқ қўшилар экан. Мен уларга ароқ ҳаром, шу ароқ ўрнига бошқа нарса ишлатинглар, десам бунинг иложиси йўқ, ароқ 40 градусда парланиб учади. Бизнинг масаллиғимиз эса 200 градусда пиширилади, дейишди. Шу масалада нима дейиш мумкин? Ароқ қўшиб тайёрлаб сотаётган махсулотларимиз учун барчамиз гуноҳкор бўламизми?
Жавоб: – Ва алайкум ассалом! Гуноҳкор бўласизлар ва ҳалолни ҳаром қилиб сотаётган бўласизлар. Парчаланиб учиб кетса, ҳеч нарсаси қолмаса қўшишда нима мантиқ бор? Демакки қўшишда бир нарсаси қолади. Қолмаган тақдирда ҳам ароқ қўшилса ҳаром бўлади. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати