Дунёда 415 йиллионга яқин бола қуролли низолар ҳудудида яшайди, бу эса 25 йил олдингидан икки баравар кўп демакдир. Устига-устак, болалар ўғирлаб кетиш ва жинсий зўравонликнинг қурбонига айланмоқда.
Мазкур хулосалар Save the Children ташкилотининг “Уруш болаларга қарши” номли ҳисоботида келтирилган.
Унда таъкидланишича, дунёда ҳар олти боладан бири қуролли низо ҳудудида вояга етмоқда. 2005 йилдан бери урушларда 95 мингга яқин бола ё ўлдирилган, ёки ногирон қилинган.
“Ажабланарлиси, болаларнинг нишонга айланишини дунё хотиржамлик билан кузатиб турибди”, – дейди Save the Children вакили Сюзанна Крюгер. Унинг сўзларига кўра, урушларда касалхоналар ва мактабларга ҳужум уюштирилгани туфайли миллионлаб бола тиббий хизмат ва таълим олиш имкониятидан маҳрум.
Save the Children ташкилоти Афғонистон, Конго, Ироқ, Яман, Мали, Нигерия, Сомали, Жанубий Судан, Сурия ва Марказий Африка Республикасини болалар учун энг хавфли мамлакатлар дея таърифлади.
Манба: Azon.uz