Ота-онага одобнинг самаралари

8-01-2020, 10:05 admin Мақолалар 616

Ҳазрат Мавлоно Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳ айтадилар:
Бани Исроиллик бир етим бола ҳар ишни онасидан сўраб, унинг хоҳишига мувофиқ қилар эди. У бир чиройли сигирни парваришлаб боқди ва ҳар доим ўша сигирга қараш ила банд эди. Бир куни бир фаришта инсон шаклида бу боланинг олдига келди ва сигирни сотиб олишлик мақсадини маълум қилди. Бола қанча нарҳ беришини сўради. Шунда, фаришта жуда арзимаган нарҳ айтди. Бола онасига хабар берганида, онаси рад қилди. Фаришта ҳар сафар нарҳни ошириб бораверди, бола эса ҳар сафар онасидан сўраб жавоб бераверди. Бир неча бор шундай бўлгач, бола онасининг сигирни сотишга рози эмаслигини сезиб қолди. Шунинг учун у фариштага, сигир хеч қандай нарҳга сотилмайди деб рад қилди.
Шунда, фаришта, сен нақадар бахтли ва омадли боласан, ҳар нарсани онангдан сўраб қиласан. Яқин кунда сенинг ҳузурингга баъзи одамлар бу сигирни сотиб олишлик учун келадилар, шунда, сен сигирнинг нарҳини жуда қиммат айтгин деди.
Иккинчи тарафда Бани Исроилда бир одамнинг қатл воқеаси юз берди ва уларга (маййитнинг қотилини аниқлашлик учун) қурбонлик қилишга буюрилган сигир айнан шу боланинг сигири эди.
Чунончи, Бани Исроиллик одамлар бу боладан сигирни сотиб олишлик учун келганларида, бола сигирнинг нарҳи унинг оғирлиги баробар тиллага тенг деди. Бани Исроиллик одамлар шунчалик қиммат нарҳни тўлаб сигирни сотиб олдилар.
Тафсири Азизий ва Тафсири маъалимул Қуръан фий дурусил Қуръанда ёзилганки, бу болага бу бойлик ота-онасига одоби ва уларга итоати сабабли етди. Тафсири Табарийда ҳам шунга ўхшаш воқеа нақл қилинган.
Бундан маълум бўлдики, ота-онага хизмат ва одобнинг баъзи мукофотлари шу дунёда ҳам берилади.

«Ба адаб ба насиб» китобидан. 88-бет.
Абдулқайюм Комил таржимаси
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш