Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Бир аъробий Набий соллаллоҳу алайҳи вассалламнинг ҳузурларига келиб:
“Сизлар ёш болаларнингизни ўпасизларми? Бизлар ўпмаймиз”, деди.
Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи вассаллам:
“Аллоҳ қалбингдан раҳматни суғориб олган бўлса, мен нима ҳам қила олар эдим”, дедилар”.
Демак, жажи болаларни ўпиш кишининг қалбида раҳмат борлигининг аломати экан. Аксинча, ёш болаларни ўпмаслик қалбда раҳматнинг йўқлиги аломати экан. Бола боқиш иши машақатли экани ҳамда бола доимо меҳрга ва раҳм –шафқатга муҳтож бўлгани учун ҳам Исломда болага раҳимли бўлиш катта савобли иш даражасига кўтарилга. Ҳар бир ота-она бу улкан ҳақиқатни зинҳор унитмаслиг даркор. Ёш болаларни ўпиш фазилат экан, уларни ўпиш раҳимдиллик экани , баъзи одамларнинг қалбидан Аллоҳ таоло раҳматни суғориб олиши ва болаларни ўпмаслик яхши эмаслиги ҳамда фарзандига раҳимли бўлиш ота-онанинг вазифаси экани айтилган.
Баъзилар боласи ҳали икки-уч ёшга кирмай туриб, унинг тарбияси “нобоп”лигидан шикоят қилишни бошлаб юборади. Норасида гўдакни ҳудди катталардан талаб қилинадиган “қолиб”ларга солишга, унинг одоб-аҳлоқини “ўнглаш” ҳаракатларига киришилади.
Бу ҳам хато йўл. Чунки ҳали суяги қотмаган, яхши ва ёмон нималигини ҳали англамаган ёш болни ҳадеб тергайвериш, уни турли қолипларга солишга уруниш, кучи ва иқтидори етмайдиган машғулотларга мажбурлаш иродасини синдириши, руҳига салбий таъсир кўрсатиши, кейинчалик ҳамма нарсага бефарқ ва лоқайд қарайдиган қилиб қўйиши мумкин.
Буюк ватандошимиз шайхурраис Абу Али ибн Сино ёш авлод тарбиясининг ибтидоси қандай ва нималар билан бўлиши ҳақида қуйидагиларни айтган эди: “Ёш бола бошланғич таълим ва тилга доир қоидаларни ёд олганидан кейин у машғул бўлиш мумкин бўлган касб-ҳунар ва санъатга моиллигига қараб, уни шунга йўллаймиз. Агар у котибликни хоҳласа, тил, хат ёзиш, нутқ сўзлаш ва одамлар билан муомала қилиш кабиларга далолат қиламиз. Албатта, бу ўринда, боланинг майли аҳамиятга эга (“Исломий тарбия ва унинг фалсафаси”)
Мутаҳасислар тавсиясига кўра,Боланинг етишмоғи, тарбияси саккиз хил тадбир (босқич) бор; бола туғилиб “Инга” деган пайтида беш қисми кетган бўлади.Ҳа, бола тарбиясини, у туғилмасидан олдин бошлаш лозим, бола мактабга боргунича уни подшоҳ туйиб муомала қилинади, яъни рисоладаги барча илтимослари сўзсиз бажарилади, шўхлик ва эркаликларидан қайтарилмайди. Шундан сўнг аста-секин унга тушунтириш. Катталарнинг ўзи ибрат бўлиши орқали тарбия берилади.
Ўзбек халқ мақолларидан; Болани сўксанг, бети қотар, Урсанг , эти қотар.
Боқсанг ботир қиласан, Тергасанг- тентак.
Эрка тутса онаси, Талтаяди боласи,
Тўғри тутса онаси, Юртга эга боласи.
Бу тарбия бир неча томондан олиб борилади. Ақлий тарбиясини ўнглаш учун унга турли китоблар ўқиб берилади, ривоятлар ва ибратли ҳикоялар сўзланади ёки ақл-заковатини ўстирадиган ўйинлар, машғулотларга жалб қилинади. Руҳий тарбиясини яхшилаш учун ҳаёт ва ўлим, яхшилик ва ёмонлик, ахлоқ ва одоб каби боқий мавзуларда содда, бола рухиятига мос сухбат ва тушинтириш олиб борилади. Жисмоний тарбия бериш учун эса бирор фойдали меҳнатга жалб қилиш, сузиш, мерганлик, чавандозлик каби машғулотларни ўргатиш мумкин.
Болаларга ёшлигидан бошлаб Қуръони карим қиссаларидан, пайғамбарларнинг ҳаёти ҳақида нақл қилувчи турли ривоятлардан, халқ эртаклари ва достонларидан,топишмоқлар, мақол ва маталлардан ўқиб бериш, сўзлаш ёки уларнинг ўзларига ўқитиш ҳам керак. Бу билан болаларни зеҳни ўсади, фикри кенгаяди, дунёқараши бойийди, хотираси кучаяди. Энг асосийси, бола эшидганларидан ибратланиб, яхши одамларга эргашишга тиришади, уларнинг ҳулқи одобидан баҳраманд бўлади.
Ўғил-қизларнинг зеҳни ўсиши, ақл-идрокли, фикрловчи бўлиб улғайишини истаган ота-оналар уларни кичиклигидан турли ибратли ҳикояларни, улуғларимизнинг ҳаёт йўллари ва фазилатлари ҳақидаги ривоятларни, ҳайвонлар ҳақидаги яхшиликка, чиройли ахлоқ ва одобга чорловчи эртакларни сўзлаб беришса, баркамол бўлиб ўсишларида, улар маънавиятини юксалтиришда катта тарбиявий иш қилган бўлишади.
Қизилтепа туман бош имом хатиби З.Орипов