Мусибат олдидаги отанинг мардонавор гапи

5-04-2018, 08:54 admin Янгиликлар 1 312

...агар мени яхши кўрсангиз, бармоғингизни ҳам қимирлатмайсиз...
(Мусибат олдидаги отанинг мардонавор гапи)

Ҳиндистонда Ғарбий Бенгалия штатидаги Асансол шаҳрида имом даҳшатли фожиадан кейинги ўзининг тоза кўнгли ва Аллоҳнинг иродасига итоат этиши билан ҳудуд аҳолисини лол қолдирди.

Сешанба куни имом Имдадул Рошидийнинг 16 ёш ўғли Сибтулла Рошидий уйга қайтиб келмаган, бир кун кейин эса унинг жасадини топишди – йигитчани уриб ўлдиришган экан. Буларнинг ҳаммаси ушбу ҳудуддаги ҳинду динидаги ва мусулмон аҳоли ўртасида тўқнашувлар авж олган пайтда юз берди. Кеча ўз ўғлидан жудо бўлган Мавлоно Имдадул Рошидий, ўзининг иродасини йиғиб, Асансолнинг мусулмон аҳолиси олдида тинчликка даъват этиб сўзга чиқди, деб хабар беради IslamNews, News18.com га таяниб.
«Мен тинчлик истайман. Менинг ўғлим энди йўқ. Мен бошқа оилалар ҳам яқинларини йўқотишини истамайман. Мен уйларнинг ёнишини истамайман. Мен йиғилганларга, агар кимдир [ўғлим учун] қасос оладиган бўлса, Асансолни тарк этаман, деб айтдим. Мен, агар мени яхши кўрсангиз, бармоғингизни ҳам қимирлатмайсиз, дедим. Мен 30 йилдан бери имомман. Одамларга тўғри ғояни – тинчлик ғоясини етказа олишим жуда муҳим. Ўз шахсий ғамимни эса ўзим ҳал қиламан», –мусулмон етакчиси унинг ўғлини ўлдирганларни жазоламоқчи бўлган диндошлари оммасига шундай деб айтди.

Манба: info.islom.uz
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоятида ҳам ифторлик дастурхонлари ёзилди
"Таровеҳ" намозларига ташриф буюрувчи фуқароларнинг хавфсизлиги ишончли таъминлаш
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш