Ҳар тонг Бомдод намозида, олис-олислардан муаззиннинг “Аллоҳу Акбар!” дея азон айтиши борлиқ оламни ғафлат уйқусидан уйғотиб юборади. Бу мўъжизавий садо жонли-жонсиз жами жонзотларга қайта жон бахш этгандек гўё. Бир пас ўтиб, йўл кўчаларни тўлдириб, ёшу-кексалар жомеъ масжидларига ошиқишади. Барчанинг юзида табассум, қалбида янги тонгга саломат еткизгани, тинчлик - омонликка ошуфта этгани учун Яратганга шукроналик мужассам. Зеро, ҳар тонг Оллоҳнинг раҳмат, ризқ эшиклари очилади, дуолар қабул бўладиган дақиқалар бўлади. Мана шу оний лаҳзаларни ғанимат билиб, намозни адо қилгач, кексалар дуо қиладилар: “Илоҳо! Юртимизни тинч – осойишта, тани-жонларимизни сиҳат - саломат эт, шаҳар-у қишлоқларимизни обод қил, фарзандларимиз бахт-у саодатини бер, юртимизни, халқимизни, ғанимларнинг ёмонлигидан асра, рахмат-у барокатингни зиёда қил”...
Кексалар дуоси ижобатининг маҳсули, юртимизнинг тинчлиги шаҳар-у қишлоқларимиз ободлиги фарзандларимиз бахти, бекиёс неъматларнинг тўкинлиги кўзимизни қувонтиради. Бу юртга Оллоҳнинг назари тушган юртбошлари одил, кексаларга эъзози бор. Сўзларимиз исботи юртбошимиз томонидан 2002 йил “Қарияларни қадрлаш йили”, жорий йилимизни “Кексаларни эъзозлаш йили” деб давлат дастурига айлантирилиши тахсинга лойиқ булди. Зеро кексалари эъзоз топган юртда Аллоҳни улуғлаш неъматларининг зиёдалиги чексиз бўлади. Ҳадиси шарифда “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам” соч-соқоли оқарган мусулмонни, Қуръонни ёд олиб, унда ҳаддан ошмаган ва уни тарк қилмаган кишини ва адолатли ҳукмдорни эъзозлаш Аллоҳни улуғлашдандир – деб марҳамат қилганлар. Бу юрт фарзандлари азал-азалдан ота-оналари кексаларни хонадонининг тўрига ўтқазиб, хизматларига лаббай деб туришади, келинлари, қизлари ғоятда тавозелик билан қўллари кўксида чой узатиб эъзозу-ҳурматда бўлишади. Бундайин ҳурмат эъзоз, улуғ фазилатларни дунёнинг ҳеч бир еридан топиб бўлмайди. Россияда Европада бўлсин, ота-оналари кексайган чоғда, ёлғизланиб, хор-у зорликда фарзандлар оқибатидан кўзлари ғамга тўлган, яқин шарқда Сурия, Ироқда аёллар, болалар, ҳатто кексаларни ҳам аёвсиз қирғин қилиб ётишибди. Яқинларидан айрилган кексалар кўзида ёш ўрнида қон оқаяпти. Дунёда аҳвол мана шундай офатлар қуршовида тахликалар ичида. Ҳадису шарифда: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам” “Қайсики бир юртда мункиллаб қолган қариялар, эмизикли чақалоқлар, ўтлаб юртган жонзотлар бўлмаганида эди устингизга офатлар селдек келган бўларди” – деганлар.
Бугун дунёда кексаларни қадр топмаслиги, ҳатто бешикдаги чақалоқларгача аёвсиз қирғинлар, жонзотларнинг ҳалол, ҳаромлигига ажратмай, неъматларга ношукурликлар мана шундай мудхиш оқибатларга сабаб бўлмоқда.
Яратганга беҳад шукурлар бўлсинки, Аллоҳнинг назари тушган заминимиз осмонида юксакларга парвоз қилаётган қушлар, ердаги эмин-экин юрган ҳар бир мавжудод бу юртдаги тинчликнинг нишонаси. Кексалари қадр топган, халқининг меҳр оқибатлари зиёда юртга, ҳар вақт Яратганнинг неъматлари чексиз ёғилаверади. Аллохнинг таолонинг ўзи юртимизни тинч осойишта, дуогўй кексаларимиз умрларини узоқ, халқимизни меҳр-оқибатларини зиёда айласин!
“Қизбиби” жомеъ масжиди имом хатиби: Ҳазрат Жахонов