Билолдек азон айтинг!

30-12-2016, 17:39 Istamjon Khamrayev Янгиликлар 1 770

Тонг ёришди тунни доғда қолдириб,

Эй муаззин, Билолдек азон айтинг.

Ғафлат аҳли ҳидоятга талпиниб,

Уйғонишсин, Билолдек азон айтинг!



Аввал олам халқлари эди жоҳил,

Гўё суви қуриган ташна соҳил.

Бу жумлалар Роббимдан бўлди нозил,

Диллар қонсин, Билолдек азон айтинг!



Билол Мадинада айтганда азон,

Барча саҳобалар тўпланди шу он.

Ҳабибин соғиниб йиғлашди гирён,

Малҳам бўлсин, Билолдек азон айтинг!



Нажот, Расул васлига тўймаганлар,

Суннатин беэътибор қўймаганлар,

Ҳайҳот деб, Муҳаммадни суймаганлар

Армон қилсин, Билолдек азон айтинг!



Унсиз қалбга кўз ёшининг нафи бор,

Кўз ёш тўкар, охиратдан хавфи бор.

Чин тавбада Яратганнинг авфи бор,

Тавба қилсин, Билолдек азон айтинг!



Нидо айланг нажотнинг чин васфини,

Титроқ боссин эшитганнинг жисмини,

Ёниб айтинг, Муҳаммаднинг исмини,

Олам билсин, Билолдек азон айтинг!



Нидо айланг, юракларга жойлашсин.

Бутун жисму жони ила тинглашсин.

Ботилдан юз буриб, Ҳақни танлашсин,

Нажот топсин, Билолдек азон айтинг!



Нидо айланг, такбир айтиб Ҳақ Зотга,

Эй инсонлар, шошилинг, деб нажотга,

Билол қайтиб келган каби ҳаётга,

Садо берсин, Билолдек азон айтинг!



Азон барча умматларга хитобдир,

Итоатга лойиқ ажру савобдир.

Аллоҳ буюк ҳамда ягона Робдир,

Рози бўлсин бизлардан, азон айтинг!



ТИИ 2-курс талабаси

Йўлдошбек Нуриддиновскачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
АЛЛОҲ СУЙГАН БАНДАСИНИНГ - УСТИ БОШИ ГЎЗАЛ БЎЛАДИ
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Кармана  туманида.
Навоий вилоятимиздан Ҳаж зиёратига  245  фуқаро жўнаб кетди.
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Хатирчи туманида
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Учқудуқ  туманида
Фуқароларни қабул қилиш куни
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш