Болаликдаги таълим

17-10-2019, 08:43 admin Мақолалар 848

Шайхул ислом, муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ айтадилар:
Фарзандингизга болаликда бир бора Қуръон ўқитиб қўйинг. Унинг қалбини Қуръони карим ила мунаввар қилинг. Ундан кейин уни ҳар қандай ишга қўйинг, шунда, инша Аллоҳ ва яна инша Аллоҳ, албатта, Қуръони каримнинг анвору-баракотлари унинг ичини қамраб олган бўлади. Қачонки, сиз энг аввал унга Қуръонни ўргатиб қўйсангиз, унинг қулоғи орқали иймон уруғини унинг қалбига мустаҳкам жойлаб қўйган бўласиз. Тажриба шуки, мактабга Қуръони каримни ўқиб борадиган болалар, ҳар қандай муҳитга борсалар ҳам, иймон уруғи уларнинг қалбида тураверади.
Агар сиз аввал бошданоқ болага бисмиллаҳ, субҳаналлоҳ, алҳамдулиллаҳ ва Қуръони каримни ўргатиш ўрнига, унга ит-мушукни ўргатишни бошласангиз ва унинг ақлига ит-мушукни жойлаб қўйсангиз ҳамда Қуръони каримнинг анвору-баракотларини унинг қалбига киришига йўл қўймасангиз, у ҳолда унинг қалбига иймон қаердан киради. Унинг қалбига ислом муҳаббати қаердан келади. Унинг қалбида охират фикри қандай пайдо бўлади. Кейин эса чор атрофимизда изғиб юргани кўзга ташланаётган айни ўша моддапараст инсон пайдо бўлади. Унда Аллоҳнинг ҳузурида туришлик хисси ҳам йўқ. У ўзгаларга зулм қилади. Ўзгаларни дўппослайди.
“Ислааҳий хутбаат” китобидан. 3-жилд, 73-бет. Абдулқайюм Комил таржимаси
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоятида ҳам ифторлик дастурхонлари ёзилди
"Таровеҳ" намозларига ташриф буюрувчи фуқароларнинг хавфсизлиги ишончли таъминлаш
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш