Табассум

31-12-2018, 09:32 admin Мақолалар 1 185

Жарийрдан ривоят қилинади: “Мен мусулмон бўлганимдан буён қачон Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрган бўлсам, албатта, юзимга табассум билан қараганлар”. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳозир мана шу эшикдан яманликларнинг энг яхшиси кириб келади. Унинг юзида подшоҳлик сиймоси бор” дедилар. Шунда Жарийр кириб келди.
Шарҳ: Демак, одамлар билан кўришганда қовоқ солмасдан, ғамгин ҳолатда бўлмай, кўрган одамнинг юзига табассум билан қараб, табассум билан муомала қилиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг одатлари экан.
Оиша розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам доимо табассум қилар эдилар. Бир булутни ёки шамол кўтарилаётганлигини кўрсалар, ташвишланаётганлари юзларидан билинар эди. “Эй Аллоҳнинг Расули! Одамлар булутни кўрса, ёмғир ёғади деб, хурсанд бўлишади.Сиз эса булутни кўрсангиз, ёқтирмаётганингиз юзингиздан билинади” дедим. “Эй Оиша! Ким менга унда азоб йўқлигига кафолат бера олади? Бир қавм шамол билан азобланган. Бир қавм азобни кўрганда, “Бу булут бизга ёмғир ёғдиради”, деган”, дедилар. Табассум Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг одатлари экан. У зотнинг қаҳқаҳа отиб, оғизларининг ичлари кўриниб кетадиган даражада қаттиқ кулиш одатлари бўлмаган экан.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг “Одоблар хазинаси” китобидан
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш