ТЎГАРАК ПУЛИ ҲАҚИДА

10-02-2019, 07:16 admin Ислом олами / Савол-жавоб 1 045

Савол:Ассалому алайкум! Мен инглиз тилидан тўгарак очганман ва болаларни ойига ҳафтасига 3 кундан 50000 га ўқитаман. Саволим шундан иборатки,баъзи ўқувчиларим баъзи-баъзида дарс қолдиришади ва табийки дарсдан қолишади, лекин кейинчалик мен уларга қолдирган дарсларини қисқача тушунтириб қўяман, бундай ҳолатларда мен улар қатнашмаган дарслар пулини қайтариб беришим керакми ёки айб улардами (яъни дарс қолдирганликлари), лекин мен уларни олдиндан агар дарс қолдирсангиз қолдирган дарсингиз ҳаққини қайтиб бермайман деб огоҳлантиряпман. Бир томондан бу йўл билан мен уларни дарс қолдирмасликка ундайман, иккинчи томондан бу менинг касбим ва табиийки бундан тушадиган маблағ эвазига маълум бир нарсалирни харид қиламан ёки эҳтиёжимга қараб ишлатаман. Яъни шунга қараб молиявий режа тузаман. Бундай ҳолатда шариатимиз нима дейди?
Жавоб:Ва алайкум ассалом! Келишувингизга боғлиқ. Аввалида шуни таъкидлаб қўйган бўлсангиз ва улар ҳам рози бўлган бўлишса, сиз уларни деб ажратган вақтингизга ҳақ олаверасиз. Чунки мактабда ўқитувчилик қилувчилар ўқитиши учун вақт ажратиб келадилар. Ўша вақт ажратиб келганлари учун маош олишади. Болалар дарсга қатнашишса ҳам қатнашишмаса ҳам. Аммо сиз вақт ажратмай дарс қолдирсангиз ёки бошқа куни ортиқча ишлаб беринг ёки ўша ўтмаган кунингизни ҳиссасини пулидан чиқариб юборинг. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоятида ҳам ифторлик дастурхонлари ёзилди
"Таровеҳ" намозларига ташриф буюрувчи фуқароларнинг хавфсизлиги ишончли таъминлаш
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш