



Нурота тумани "Осиёбаланд" имоми Р.Саидов ҳам беморлар ҳолидан хабар олди. Ҳадисда келтирилишича:“Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): "Касалларингизни кўргани боринглар ва жанозаларга иштирок этинглар, сизларга охиратни эслатади",дедилар”. Яна бир ҳадиси қудсийда : “Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Мусулмон киши мусулмон биродарини (касал ҳолида) кўргани борса, то қайтгунича жаннат хурфасида бўлади”, дедилар.