Моҳи Рамазон ҳалол-покликка даъват этади

3-05-2019, 18:03 admin Мақолалар 861

Яратганга беадад шукроналар бўлсинки, жонажон Ватанимизда муқаддас динимиз ва унинг инсонпарварлик, меҳр-шафқат ва барча улуғ хулқларни ўзида мужассамлаштирган таълимотларига амал қилиш қонун билан кафолатланган.
Рамазон ойи яқинлашиб қолганда, Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларни бу муборак ойнинг рўзасига маънавий тайёрлаш учун бир қанча улуғ ҳадисларни айтиб хушхабар беришни бошлар эканлар.
«Ҳар бир ойни номлаш вақтида шу ойдаги бирор белги билан ёки ўзига хос хусусият билан номига аҳамият қилганлар. Рамазон ойи эса кўпинча йилнинг энг иссиқ кунларига тўғри келган. Шунинг учун уни жуда иссиқ, жазирама маъносида рамазон деб атаганлар». Ҳар бир мусулмон бу ойда ўзининг иймон ва ихлосини чархлаб, унга сайқал бериб, эътиқоду иймон нурини зиёда қилиб олиши зарур. Зеро, ҳар қандай одам ҳам йил мобайнида нафсоний эҳтиёжларини қондириш билан овора бўлиб, кундалик турмуш жараёнида содир бўлаётган турли салбий ҳолатлардан таъсирланиши натижасида унинг нури иймони хиралашиб, эътиқоди ҳам заифлашиб қолади.
Рўза инсонни ҳалол-покликка даъват этади, унинг қалбини ғуборлардан тозалайди.
Рамазони шариф тоат-ибодат, қут-барака, бахт-саодат ойидир. Шунинг билан бирга бу ойда гуноҳлар ювилажак, тавба-тазаррулар, чин ихлос ва эътиқод ила қилинган дуолар мустажоб бўлиб, қалблар таскин топажак.
Бу ой Парвардигори оламнинг абадий туганмас неъмати бўлмиш жаннатига етишишимиз учун берилган улкан бир неъматдир. Рамазон ўзини тарбиялаш машқи ҳисобланади. Чекувчилар, ширинхўрлар, кофени севувчиларга бу одатларни камайтириш учун яхши машқ ҳисобланди ва албатта Рамазондан кейин ҳам буни давом эттиришни умид қилиш керак. Мусулмонлар рўзада руҳий натижанинг яхшиланишига гувоҳлик беришган. Улар Рамазон хотиржамлик ва тинчлик ҳиссиётини беришини айтишади.
Рўзадорлар фақатгина еб-ичишдан тийилмай, балки ёмон одатлардан ҳам тийилишлари зарур. Рамазон ойида кўпгина савобли ишларни қилиш, ибодатни кўпайтириш, Қуръон тиловат қилиш, эҳсонларни кўпайтириш тавсия этилади.
Аллоҳнинг раҳмати тушган қалб эгаси Ҳақдан адашмайди, дунёнинг зеб-зийнатлари ва ҳою ҳавасларига алданмайди, ҳақиқатга хиёнат қилмайди. Шунингдек, Аллоҳнинг раҳмати ёғилган оила эса, албатта, барокотли ва файзли бўлади, унда меҳр-муҳаббат, ўзаро вафодорлик ҳукмронлик қилади.

Ўзбекистон Мусулмонлар идорасининг Навоий вилояти вакили Т.РЎЗИЕВ
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш