Инсон туғилибдики бу фоний дунёда Аллоҳ берган умрни яшаб бандаликни бажо келтириши муқаррардир.Изидан қолган фарзандлари эса унинг хотирасини ёд этиб, қабрларини зиёрат этиб, уларга садақаи жория қилиб туришади.
“Садақаи жория” атамаси сўзма –сўз таржима қиладиган бўлсак,”оқиб турувчи садақа”га тўғри келади. Бунда дунёдан ўтган шахсга атаб, савоби унга тегсин дея қилинган хайрия ишлар-вақфлар кўзда тутилади.
Мисол учун, жамоатчилик фойдаси учун қурилган кўприк, чиқарилган сув, тузатилган йўл, қурилган масжид кабилар. Бунга ўхшаш жорий садақалардан одамлар фойда олиб турар эканлар, уларнинг савоби кимга аталган бўлса, ўшангга етиб туради.
Ҳасандан ривоят қилинади:
“Саьд ибн Убода :
“Ё Расулуллоҳ !Мен онамга яхшилик қилар эдим. У вафот этди. Унинг номидан садақа қилсам ёки қул озод қилсам бўладими? Ўша унга манфаат берадими?”-деди.
“Ҳа”,-дедилар.
“Мени садақага амр қилинг“,-деди.
“Сув улаш” ,-дедилар.
Ҳусайн айтади:”Бас,Саъд Мадийнада иккита сувхона ўрнатди”.
Ҳасан айтади:”Мен ёш бола чоғимда иккисидан сув ичганман”.
Ўтганларнинг номидан,савобини уларга бағишлаб қилинган садақаи жорияларнинг дастлабки намуналаридан бири Саъд ибн Убода розияллоҳу анҳунинг оналарига атаб вақф қилган хурмо боғи ва чучук сувли қудуқлари бўлган.Мазкур боғ ва қудуқлардан инсонми, ҳайвонми, қушми ёки қурт қумурсқами фойда олар экан, ҳосил бўлган савоблар тўғридан–тўғри Саъд розияллоҳу анҳунинг оналарига бориб туради.ва у кишининг ҳаётлик чоғида қилган яхшиликларига қўшилиб туради.
Ўтган азизларига бағишлаб қилинган садақалардан бўладиган ҳолат юзага чиқади.Бундай хайрли ишларда Саъд розияллоҳу анҳуга ўхшаб ота-онасига вафодор фарзандлар, уларга вафотларидан сўнг яхшилик қилиш, садақаи жория қилиш иштиёқида ёнган зурриёдлар сабаб бўлдилар. Бугун бизнинг ватанимизда Вақф хайрия фонди ташкил этилиб, олиб бориладиган ишлар қанча кўкси ўксик бандаларни дилларига малҳам бўлиб, кўзлари қувонч ёшларга тўлишига сабаб бўлмоқда бу ишга бош бўлган ва ҳисса қўшганларнинг ўтган ота-оналарига ҳам савоблар ёғилиб туришини Худо насиб этган бўлсин иншааллоҳ! Аллоҳим хар бир бандасига ҳам солиҳ ва солиҳа фарзандлардан ато этган бўлсин иллоҳим !
Қизилтепа туман бош отинойиси: М Файзиева