Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат

19-11-2018, 09:43 admin Мақолалар 1 359

Муҳаббатнинг маъноси:

قُلْ إِنْ كُنْتُمْ تُحِبُّونَ اللَّهَ فَاتَّبِعُونِي يُحْبِبْكُمُ اللَّهُ وَيَغْفِرْ لَكُمْ ذُنُوبَكُمْ ۗ وَاللَّهُ غَفُورٌ رَحِيمٌ

«Айтинг (эй, Муҳаммад!): «Агар Аллоҳни севсангиз, менга эргашингиз. Шунда Аллоҳ сизларни севади ва гуноҳларингизни мағфират этади. Аллоҳ кечирувчи ва раҳмлидир» (Оли Имрон сураси, 31 оят).


Тавба сураси 24 оят

أَحَبَّ إِلَيْكُمْ مِنَ اللَّهِ وَرَسُولِهِ

Бу оят Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўриш фарз эканлигига, у зотга муҳаббат қўйишга лойиқ зот эканликларига далолат қилади.

Ҳар бир мўмин-мусулмон Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни севиши, у зотга эргашиши вожиб бўлади. Бу иймон тақозоси ва диннинг таркибий қисмидир.

У зотни яхши кўришни Аллоҳ таоло вожиб қилган, чунки Пайғамбар алайҳиссалом бизни залолат ва адашувдан қутқариб, Ҳақ нури ва тўғри ҳаёт сари йўлладилар. Ҳаётларининг сўнгги лаҳзаларигача “умматим, умматим” – деган, умматларига ниҳоятда меҳрибон ва раҳмли зоти шарифни севиш, кўп салавот айтиш у зотга нисбатан вафодорлик саналади.


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимда уч хислат бўлса, иймон ҳаловатини топади:
1.Кимга Аллоҳ ва расули барчадан кўра севимлироқ бўлса,
2.Бир кишини фақат Аллоҳ учун яхши кўрса,
3.Куфрга қайтишни оловга улоқтирилишни ёмон кўргандек ёмон кўрса», дедилар.


Саҳл ибн Абдуллоҳ Тустарий раҳматуллоҳи алайҳ айтади:
«Кимки барча ҳолатда ўзининг зиммасида Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг буйруқларига амал қилиш мажбурияти борлигини ҳис этмаса ва ўз эркини ўзининг қўлида деб билса, у зотнинг суннатлари ҳаловатини топа олмайди, чунки у зот: «Мени ўзидан ҳам кўпроқ яхши кўрмагунига қадар ҳеч бирингиз зинҳор мўмин бўла олмайсиз», деганлар.



Мавлоно Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳ. "Хутаботи Фақир". 34-жилд, 27-бетида шундай дейдилар:

Муҳаббат сўзи Қуръонда ишлатилган.

Муҳаббатнинг маъноси: “бирор нарса инсонга ёқса қалби ўша тарафга торта бошлаши ва усиз қалб қарор топмаслиги”га айтилади.

Баъзи машойихлар:
Муҳаббат бу - маҳбубнинг сўзларига қалбнинг мойил бўлишидир

Муҳаббат бу – “муҳибб” ҳар бир нарсада маҳбубни устун қўймоғидир, деганлар.
Яна баъзилари:
Муҳаббат – “маҳбуб ила мулоқот қилишга бўлган иштиёқдир”, деганлар.
Баъзилари эса:
“Муҳаббат маҳбубни ҳамиша ёдда тутмоқ ва ҳеч унутолмасликдир”, дейишган.
Баъзилари:
“Муҳаббат ҳар бир ишда маҳбубга эргашмоқдир!” - деганлар.

Расулуллоҳга муҳаббат қўймоқ иймоний фаризадир!
Ҳар бир мўъминнинг қалбида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муҳаббатлари борлиги ҳақиқатдир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламни севмоқ ҳар бир мўмин - мусулмонга фарз амал ҳисобланади!
Ҳувайдо:
Муҳаббатдан муҳаббат бўлур пайдо,
Муҳаббатсиз қалбдан қоч эй Ҳувайдо.

Анас розийаллоҳу анҳу: табиатан қовоқни яхши кўрмасалар ҳам, лекин Муҳаммад Амин соллаллоҳу алайҳи васаллам қовоқни яхши кўриб еганлари учунгина қовоқни севиб истеъмол қилар эдилар.
Бундан кўринадики, ҳақиқий ишқ – маҳбуби севган нарсани севиб, у севмаган нарсани тарк қилиш ҳам экан!

Набий Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уйларида егани ҳеч вақо қолмади,
Ҳазрати Али розийаллоҳу анҳу бир яҳудийни хурмозорини суғориб, ҳизматлари эвазига бир меш ажва хурмосидан олиб бордилар.
Набий алайҳисаллом, Али розийаллоҳу анҳуни ҳам шу хурмога муҳтожлигини билар эдилар:
- Буни нима учун олиб келдингиз, Али? – деганларида, Алий розийаллоҳу анҳу шундай жавоб берган эдилар:
- Ё Расулуллоҳ, сизга муҳаббатим бор.
- Аллоҳ ва Расулини севсангиз энди машаққат,қийинчилик ва балоларга тайёр туринг.
Ҳазрати Али розийаллоҳу анҳу хурсанд бўлдилар. Чунки ҳар бир ошиқ қалб учун, маҳбуби сабаб келгувчи машаққат ва қийинчиликлар дард эмас, роҳатдек туюлади.

Баъзиларга намоз, рўза, закот, ҳаж амалларини бажариш қийиндек туйилади. Нима сабабдан Аллоҳ йўлини тутса, фарз амалларни адо этса ҳам, унга бу қийинчиликлар, азоблар етаётганлигини тушуна олмайди. Ҳар бир маҳбуб ўзига ошиқ бўлган қалбни синаб кўрганидек, Аллоҳ йўлида бўлар экансиз, Аллоҳ азза ва жалла ҳам Ўзига ошиқ бандасига турли машаққат ва балоларни юбориб унинг сабр – матонатини ва қалбидаги Ўзига бўлган муҳаббатни қай даражада эканлигини синаб кўради.

Чунки сиз Аллоҳ ва Расулини севдингизми, энди имтиҳонга тайёр туришингиз, ҳар қандай қийинчиликларга сабр – бардошли бўлишингиз керак бўлади.

Кармана тумани "Қосим Шайх" жоме масжиди имом хатиби М.Юнусов
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш