Никоҳ

8-02-2019, 13:45 admin Мақолалар 874

Ҳар бир шахс ўзининг бўлажак фарзанди учун муносиб ота ва она танлаш мажбуриятидадир.Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:”Расулуллоҳ саллолоҳ алайҳи васаллам дедилар” : Улуғларингизга ихтиёрни яхши қилинг. Никоҳингизга тенгни топинг ва уларга никоҳланинг”. Ушбу ҳадисда Расулуллоҳ саллолоҳ алайҳи васаллам бўлажак ота ва оналарга муножат қилиб, ўзларининг бўлажак фарзандларига муносиб ота ва она танлашга амр қилмоқдалар. Бундан мусулмон инсон оила қураётганда фақат ўзининг фойдасини ўйлаб уйланмаслик керак. Бўлажак фарзандини ҳам ўйлаши, унга муносиб ота ёки она танлаши кераклиги ккелиб чиқади. Ҳар бир инсон оила қуриши чоғида ўзидан ва жуфти ҳалолидан дунёга келадиган фазанднинг ғамини емоғи лозим бўлади. Чунки ота-онанинг сифатлари ва хусусиятлари ирсият йўли билан болага ўтиши бор. Шунинг учун болага ҳам маънавий, ҳам жисмоний тарафдан етук ота ва онани танлаш керак бўлади. Токи фарзанд эсини таниганида отаси ва онаси билан, уларнинг ҳар тарафлама етук сифатлари билан фахрланиб юрадиган бўлсин.Боланинг соғлом бўлиши ҳақида қайғуриш борасида сўз кетганда, бўлажак ота-оналарнинг никоҳланишдан олдин тиббий кўрикдан ўтишлари ҳам шариат рухсат нарсалардан эканини эслаб ўтмоғимиз керак.
Фатво ва илмий баҳслар бўйича Европа мажлисининг ўн тўртинчи сессия (23-27.02.2005 й) Қарор 2/14.
Уйланишдан олдин тиббий кўрикдан ўтиш ҳақида:
1.Уйланишдан олдин ўтказиладиган тиббий кўрикнинг юқумли ёки уйланиш мақсадларига таъсир ўтказадиган хасталикни аниқлашда фойдалари бор. Бу сабабли уйланишдан сақланиши мумктн. Шу билан бирга, бу ишнинг айб ва салбий тарафлари ҳам бор. Бировни айбини очиш, унга маънавий зарар етказиш ва келажагини хавф остида қолдириш кабилар.
2.Тиббий кўрикни ман қилувчи нарса шариатимизда йўқ. Тиббий кўрикда фақат айбни ошкор қилмаслик керак ва даволанишга йўл топиш лозим.
3.Агар никоҳни истовчи тарафлардан бири уйланишдан олдин тиббий кўрикни шарт қилса, монелик йўқ.
4.Агар икки тараф уйланишдан олдин келишган ҳолда тиббий кўрикдан ўтишни истасалар монелик монелик йўқ.
5.Икки тарафга ҳам уйланишдан олдин ўзидаги юқумли ёки уйланиш мақсадларига таъсир ўтказадиган хасталикни яшириш жоиз эмас.
6.Агар никоҳдан кейин икки тарафдан бири иккинчисини юқумли ёки уйланиш мақсадларига таъсир ўтказадиган хасталиги борлигини билиб қолса, никоҳни бузишга ҳаққи бор.
Жисмоний жиҳатдан соғлом бўлмаган, жисмида иллат, заифлик бўлган инсонлардан туғиладиган фарзандлар ҳам соғлом бўлмаслиги, балки ота-онадаги касалликлар, бкморликлар мерос тариқасида фарзандга ўтиши илмий ҳақиат эканнини ҳаммамиз яхши биламиз.
Ҳар бир оилавий ҳаёт кечираётган келин-куёвлар Аллоҳ таолодан солиҳ ва соғлом фарзанд тилаб дуода бўлишлари жуда ҳам муҳимдир.
Аллоҳ таоло Оли Имрон сурасида марҳамат қилади:”Шу чоғда Закариё Роббига дуо қилиб”, “Роббим, менга ўз ҳузурингдан пок зурриёт ҳадя эт. Албатта Сен дуони эшитувчисан”, деди”(38-оят) Бу иш Одам Ато ва момо Ҳавводан мерос бўлиб қолгандир. Келин-куёвлар доимо Аллоҳ таолодан солиҳ ва соғлом фарзанд сўраб, давомли равишда дуо қилиб туришлари лозимлиги таъкидланади.

“Соғлом бола” китоби асосида Кармана туман бош отинойиси Ф.Мирзаева тайёрлади
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш