ГЎЗАЛ ТУРМУШ АЛЛОҲНИНГ АМРИДИР

31-10-2018, 16:13 admin Мақолалар 1 028

Бўлажак келин-куёвлар ва уларнинг ота-оналари билан тўй олди жараёнлари ҳамда тўйдан кейинги муносабатлар ҳақида.
Бўлажак келин-куёвларни ҳаётга тайёрлаш учун, авваламбор куёвларимизнинг оила бошлиғи бўладиган қилиб тайёрлаб боришимиз керак. Эркак Аллоҳ олдида жавобгар, яъни Аллоҳ ҳузурида масъул, жавоб беради. Оиласига, жуфти ҳалолига гўзал муомала этиши фарз. Она билан келин ўртасида доимо ислоҳда бўлиш, ота-оналарини жуфти ҳалолига доимо мақтаб туришлиги ҳаётда жуда ҳам яхши бўлар эди. Ота-она инжиқ, қайсар бўлсалар ҳам уларнинг ёши катталигини инобатга олишликни, она фарзанд учун озмунча машаққат чекмаганлигини тўққиз ой, тўққиз кун кўкраги остида кўтариб юриб азоб еганларини уларни ҳақи ҳеч бир хизмат билан узиб бўлмаслигини ўзини жуфти ҳалолига ҳар доимо тушунтириб бориши керак. Шарқ ривоятларини бирида шундай дейилган: “Қандай ўғил яхши?” Шоҳ Ҳусравдан: -Ўғилларингдан қайси бирини кўпроқ севасан? –деб сўрашибди. Тартиб-интизомга риоя қиладиган, ор-номусини кўз қорачиғидай асрайдиган, жамиятда олий мавқеъни ишғол этиш учун ҳамиша жон куйдирадиган ўғилни кўпроқ яхши кўраман- деди у.
Оила бошлиғи- эркак, Аллоҳ наздида жавобгардир. Оиласига хушмуомала этиши фарздир. “Эр жахл билан овозини кўтарса, аёл индамасликни, жим бўлишни танласа, сукутни афзал кўрса, оловланмасдан сўнади (ўчади), лекин бу ҳам ҳаяжонланиб товушини баландлатса, бир одим орқага ташлаб, жим бўлиш гали эрга тушади.”
Ўзбек халқ мақолларидан бирини эслаймиз: “Эрдан – садоқат, хотиндан – итоат.”
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бошлиқларига ўрнак бир оила раиси, ота, ўрнак эр, дўст ва ўртоқ эдилар. Гўзал турмушнинг эгаси бўлиш учун мусулмон аёлга буюк вазифа юклатилади. У иймон, сабр вафо билан ҳам оиласини қутқара олиши, ҳамда бу буюк ҳизмати билан жаннат аёллари орасидан жой топа олишини Аллоҳдан сўраб қоламиз.

Кармана тумани бошотинойиси: Ф. Мирзаева

скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш