Навоий тилида сиддиқ

2-02-2017, 09:50 Istamjon Khamrayev Янгиликлар 1 742

Ҳазрат Навоий китоблари мумтоз анъанага мувофиқ Аллоҳга ҳамду сано, Пайғамбаримизга салавот, тўрт улуғ саҳобага мақтов ва шу асар ёзилишига сабабчи бўлган зотларга тазкира, васф ва таъриф билан бошланади. Жумладан, “Лисонут тайр” достонида Пайғамбаримизга энг яқин саҳоба Абу Бакр Сиддиқ таърифлари қуйидагича:
Улки султони расулнинг ёридур,
Сониъи иснайн изҳумо филғоридур.
Навоий ҳазратлари ушбу байтда “Савр ғори воқеаси”ни: “...икки кишининг бири сифатида (ватанидан) чиқариб юборганларида, икковлари ғорда туриб...” (Тавба, 40) оятидаги мазмундан келтирмоқдалар. Ҳижрий сананинг бошланиши ушбу тарихий ҳодиса билан боғлиқдир.
Алишер Навоий Аллоҳ розилиги йўлида чинакам дўстлар қандай бўлишини баён қилиш мақсадида, кейинги байтларда Савр ғори воқеасини тафсилотлари билан ёзади.
Ғор аро Ёриға айлаб жон нисор,
Ёри онинг отин айлаб ёри ғор.
Байтнинг мазмунида ҳазрат Абу Бакр Сиддиқ Расулуллоҳни ғорда етиши мумкин бўлган барча хавф-хатардан асраш учун жонини тикишга шай тургани баёни келмоқда. Ҳикоятларда айтилишича, Расулуллоҳ бир оз дам олиш учун Абу Бакрнинг оёқларига бошларини қўйиб, уйқуга кетадилар. Шу вақтда Абу Бакрнинг оёғини илон чақади. Расулуллоҳнинг ширин уйқуларини бузмаслик учун Абу Бакр оғриққа бардош беради. Лекин бир томчи ёши у кишига бўйсунмасдан кўзларидан сизиб чиқади-да, Пайғамбаримизнинг муборак юзларига томади. Шунда Пайғамбаримиз уйғониб: “Эй Абу Бакр, сизга нима бўлди?” деб сўрайдилар. Ҳазрат Абу Бакр : “Ё Расулуллоҳ, ота-онам сизга фидо бўлсин, мени илон чақди”, деб жавоб беради. Пайғамбаримиз жароҳат ерига муборак туфукларини суртиб қўйганларида, дўстлари оғриқдан халос бўлади. Мана шу иш сабаб Пайғамбаримиз у кишига “Ғордаги дўстим” деб мурожаат қиладилар.
Қуйидаги байтлар орқали биз у Зотга дўстларининг муҳаббати абадий экани, ҳаёт чоғларида қандай садоқатли бўлсалар, вафотларидан сўнг ҳам дин, имон ҳамда дўстларига вафодорликда собит эканларининг гувоҳи бўламиз:
Мустофодин сўнгра аҳли иртидод
Чун хилофатқа ул ўлди истинод:
Дин тариқида адоват туздилар,
Ким ҳужум айлаб жадал кўргуздилар.
Бергали ислом рукниға халал
Ким закот эрди аён айлаб жадал.
Ул ғазаб айлаб бу навъ этти хитоб:
Ким набий қонунидин бир ришта топ,
Ўксумак тағйир ила имкони йўқ.
У зотнинг вафот¬ларидан кейин Абу Бакр Сиддиқ халифа бўлди. Шу вақт мусулмонлар ўртасида муртадлар ҳамда закот беришдан бош тортган кишилар пайдо бўлишди. Абу Бакр Сиддиққа , қай бир тоифа билан уруш қилинади, деб маслаҳат солинганида: “Аллоҳга қасам, агар Расулуллоҳга бериб турган бир улоқчани бермай қўйса, сўнгра улар билан дову дарахт, тоғу тош ва инсу жин келса ҳам, руҳим Аллоҳга эришгунча, курашаман”, деб закотдан бош тортган кишиларга биринчи бўлиб қарши чиқади.
Навоий ҳазрат Пайғам¬ба¬римиз ҳамда у Зотнинг дўстлари мисолида чин дўст қанақа бўлиши лозимлигини, бу дўстлик қуруқ ваъдаларга эмас, балки ўзаро ишонч, мустаҳкам имон-эътиқод, ҳатто гоҳида жонфидоликни ҳам талаб қилишини кўрсатиб бермоқдалар.
Ўқувчи ҳазрат Алишер На¬воий асарларида Пайғамбар ва чаҳорёрларининг ёрқин сийратларини кўради, бу сиймолар ҳаётидан ибрат ва тарбия олади.

ЎМИ навоий вилоят вакиллик котибият мудири
"Жалойир" жоме масжиди имом-хатиби А.Ҳакимовскачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш