МАВЛОНО ОРИФ ДЕГГАРОНИЙ МАСЖИДИ

20-12-2016, 15:28 admin Кармана тумани 3 531

МАВЛОНО ОРИФ ДЕГГАРОНИЙ МАСЖИДИ
МАВЛОНО ОРИФ ДЕГГАРОНИЙ МАСЖИДИ
МАВЛОНО ОРИФ ДЕГГАРОНИЙ МАСЖИДИ
МАВЛОНО ОРИФ ДЕГГАРОНИЙ МАСЖИДИ

Кармана туман Ҳазара ҚФЙ худудида жойлашган Мавлоно Ориф Деггароний жоме масжиди Навоий виляти худудидаги энг қадимий масжидлардан биридир. Масжиднинг қачон қурилганлиги тўғрисида хар хил маълумотлар бор.
1991 йил имом бўлиб ишлаган Ўсаров Саъдулла домлани айтишича 1991 йил 16 майда Италиялик иккита олим келишган ва қўлларидаги китобда Ҳазара қишлоғидаги бу қадимги масжид VI-VII асрда қурулганлиги ёзилган. Уолимларнинг китобида бу масжид зардуштийларнинг даврида қурилган бўлиб, уларнинг ибодатхонаси бўлган. Бинонинг тўрт томони очиқ бўлиб , тўққиз гумбазни тўртта ғиштдан кўтарилган устунлар кўтариб турган. Самонийлар даврига келиб бу бино мусулмонлар масжид сифатида фойдалана бошлаган дийилган.
Масжид худудлари Деггарон қишлоғи бўлган, деггарон сўзининг маъноси қозон ясовчилар махалласи деган маънони билдирган ва масжид шу махаллада бўлгани учун уни хам Деггарон масжиди деб номланган.
Рус олимлари Деггарон масжиди ҳақида ҳар хил фикр билдирганлар, улардан Якубовский, М.Е.Массон ва Варониналар IX-X аср дейишган. 1936-1937 йилларда тадқиқот олиб борган Шишкин ва Массонлар ҳам бу масжид IX-X аср дейишган. 1951 йилда яна қайта текширув ишларини олиб борган Варонина Деггарон масжиди XI аср деган сўнги хулосани беришган.
1910 йил 1328 ҳижрий санада Бухоро амири Абдулахатхон томонидан масжиднинг олди ва бир ён томонига айвон қурилган. Бу айвонлар 1980 йилларгача мавжуд бўлган.
Кейинчалик бу масжид Мавлоно Ориф Деггароний деб аталишини сабаби Мавлоно Ориф Деггароний ҳазратлари 1313 йилда Хазора қишлоғида Деггарон дахасида туғилган. Асл касби дукондор бўлиб , бўз тўқиш билан шуғулланган. Мавлоно Ориф ҳазратлари Саид Амир Кулолнинг энг якин шогирдларидан бири бўлиб улкан аллома, атоқли тарбиячи, хожагон-нақшбандия тариқати ривожига муҳим ҳисса қўшган соҳибкаромат зот бўлган.
Амир Кулол ҳазратлари айтадики, Мавлоно Ориф ва Баховиддин Накшбандийга тенг келадиган пир йўқ эътироф қилган. Ва Улар Аллох марҳаматига Мушарраф бўлган инсонлардир деганлар. Мавлоно Ориф 14-асрда тахминан 1313-1380 йиллар атрофида яшаб ўтган ва Бу зотнинг қабрлари Деггарон масжиди яқинида бўлгани учун, Мавлоно Ориф Деггароний деб аталган.
Мустақилликнинг илк кунларидан бошлаб Юртбошимизнинг ташаббуслари билан юртимиздаги зиёратгоҳлар, авлиёларнинг қабр ва қадамжоларини обод қилиш, тарихий обидаларни таъмирлаш, уларни асл холатига келтириш учун саъйи-ҳаракатлар бошланди ва кўплаб улуғ манзиллар обод қилинди ва давом этмоқда. Шулар қатори 2007 йил Мавлоно Ориф Деггароний жоме масжиди катта зиёратгох ва кўркам манзилга айланди. Бу ишда меҳнаткаш ҳалқимизни хизмати катта бўлди.


Ориф Деггароний жоме масжиди имом хатиби Тошев Фазлиддин
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш