БИЗ НИКОҲ ЎҚИТИШИМИЗ КЕРАКМИ?
#никоҳ #талоқ
1091-CАВОЛ: 1 йил олдин эрим билан урушиб қолдик ва у менга талоқсан, деб айтди. Ўшанда 1 ёшли фарзандим бор эди. Кейинчалик ярашиб, никоҳ ўқитмасдан яшаб кетдик. Яқинда 2 фарзандимиз дунёга келади. Биз никоҳ ўқитишимиз керакми?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Талоқ икки хил бўлади: ражъий ва боин.
Ражъий талоқ - очиқ-ойдин талоқ сўзини айтиш орқали тушган талоқдир. Бу талоқ тушганда идда тугамасидан аввал эр хотиннинг розилигисиз қайта никоҳ ўқитмасдан ярашиб олиши (никоҳига қайтариши) мумкин. Идда тугаса, ражъий талоқ ҳам боин талоққа айланади ва фақат никоҳ (гувоҳлар ва маҳр билан) билан қайтариб олиш жоиз бўлади.
Боин талоқ эса талоқ қилишни қасд қилиб, жавобингни бердим, ота-онангникига кет, сен билан яшамайман ва бошинг очиқ каби сўзлар ва бошқа талоққа очиқ-ойдин далолат қилмайдиган гаплар айтилганда тушади. Бундай талоқ боин талоқ бўлиб, фақат янги никоҳ (гувоҳлар ва маҳр билан) билан хотинини қайтиб олиши мумкин. Талоқдан кейин қайта никоҳлаб олиш талоқлар сони учтага етмаган бўлса, жоиз. Лекин талоқлар сони учтага етса, хотинини никоҳ билан ҳам қайтариб ола олмайди. Чунки талоқлар сони учтада ниҳоясига етади.
Саволдаги талоқ биринчи туридан бўлгани учун эр-хотин ярашган вақтида идда (3 ҳайз кўриб тугаши) ўтиб кетмаган бўлса, никоҳлари тўғри. Агар идда ўтгандан кейин ярашган бўлсалар, у ҳолда тезлик билан тавба қилиб, ўртадаги никоҳни янгилаш шарт.
Бу ўринда саволга кўра жавоб бўлди, лекин ҳар бир талоқ масаласи жонли мажлисда эр-хотин иштирокида кўриб чиқилади. Шунинг учун талоқ масаласида саволи бўлган оилалар имом домлалар ҳузурига бориб, ҳолатни баён қилиб саволларига жавоб олишлари керак. Акс ҳолда кўп муаммолар келиб чиқади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook | Telegram