Савол: - Ассалому алайкум! Оқ рангли бош кийимда намоз ўқиш макруҳми? Масжид имоми маърузасида айтдики бизни мазҳаб(ханафий)да бош кийим оқ бўлмаслиги керак. Биз арабларни ёки бошқаларни миллий кийимларни эмас ўзимизнинг миллий бош кийимлар билан намозга келишимиз керак деди. Мен баъзи ҳолатларда нима бўлса ҳам бош кийим кийиб намоз ўқир эдим. Баъзида кепка баъзида оддий рўмолчани бошимга қўйиб ҳам ўқийман. Аслида намозда қандай бош кийим бўлиши керак?
Жавоб: – Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло : “Ҳар намозда зийнатланиб олинг!” деган. Шунинг учун намоз ўқиш олдидан зийнатли кийимларни кийиб олиш мустаҳаб саналиб, эски кийимларда намоз ўқиш макруҳ саналади. Мақсад фақат дўппи кийиш эмас, зийнатли кийим кийиш. Шунинг учун эски дўппи кийиш, рўмолчани бошга боғлаб олиш макруҳ саналади. Чунки ҳеч ким ўша аҳволда бирор кишига йўлиқишни зийнат деб билмайди. Одатда дўппи кийиш зийнат ҳисобланган жойларда уни тарк қилиш макруҳ саналади. Азалдан мусулмонлар салла ва дўппи кийишни зийнат деб билганлар. Шунинг учун фиқҳий китобларимизда бошяланг намоз ўқишни макруҳ деганлар. Бу бошқа вақт зийнатланиб намозга келганда уни тарк қилингани учундир. Агар кепкаларни ҳам тескари қилиб олиш тарки зийнат бўлиб, одамлар олдида ундай қилишдан уялса, намозда ҳам ундай қилиб олиш макруҳ саналади. Валлоҳу аълам.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати