ТЕЗРОҚ ЎҚИШ
Ассалому алайкум! Қуръон ўқиётганимда салгина тезроқ ўқисам жоизми?
Жавоб:
– Ва алайкум ассалом.
Қироатдаги тезликнинг даражалари
Қуръони Карим қироатининг учта тезлик даражаси бор. Улар қуйидагилардир:
1) Таҳқиқ; 2) Ҳадр; 3) Тадвир.
Таҳқиқ – жуда секин, хотиржам, шошилмасдан, тажвид аҳкомларига риоя қилиб, тадаббур ва тафаккур билан ўқиш. Бундай қироатда мадлар энг узун миқдорда чўзилади, ғунналар тўла адо этилади. Ҳарфлар махражидан аниқ, мукаммал сифат ила чиқарилади. Бу услубдан кўпроқ таълим асносида фойдаланилади.
Ҳадр – Қуръони Каримни тажвид ҳукмларига амал қилган ҳолда энг тез ўқиш. Бунда мадлар энг қисқа миқдорда чўзилади, ғунналарда муболаға қилинмайди. Ҳадрда тиловат қилган қори ҳарф ва ҳаракатларни тўлиқ чиқаришга эътибор бериши, шошилиб, чала талаффуз қилиб кетмаслиги лозим. Бу услуб оятларни ёд олиш ва такрорлашда қўл келади.
Тадвир – Қуръони Каримни таҳқиқ ва ҳадр орасида, мўътадил тезликда ўқиш. Бунда мадлар ўртача миқдорда чўзилади. Тадвир энг кўп қўлланадиган услубдир.
Баъзи уламолар тартилни ҳам қироат даражаларига қўшганлар. Бу фикрга кўра, қироат тезликлари тўртта бўлади. Аммо муҳаққиқ уламоларнинг фикрларига кўра, тартил алоҳида тезлик даражаси эмас, балки у умумий бўлиб, қолган учта даражани ўз ичига олади, чунки Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг ўзида уни тартил билан тиловат қилишни буюрган ва учала даражада (таҳқиқ, ҳадр, тадвирда) ҳам Қуръон калималарини тажвид асосида ўқиш шарт қилинган. Бинобарин, ҳаммаси ҳам тартил жумласига киради.
Валлоҳу аълам.
(«Муфассал тажвид» китобидан)
Валлоҳу аълам.
Одинахон Муҳаммад Содиқ
#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz
@bintusodiq ⬇️⬇️ https://t.me/joinchat/AAAAAEBwhmhgsq2sn2s4Mg
Рамазон ҳайити неча кун?
Ассалому алайкум Шайх Хазратлари! Шаввол ойининг 6 кунлик рузаси 3 кун Хайит байрамидан кейин тутилса керак деб юрган эдим, 2-кунида ҳали байрам ўтиб бўлмади-ку деб тутишга кўнглим бўлмаган эди. Аммо, "Ийд ал Фитр" одобларида ушбу хадисни яна бир бор яхшилаб ўқиб қолиб, ҳайит байрами шунда 1 кун эканку деб колдим. Лекин халкимизда байрам 3 кун деган гап ҳали ҳануз бор, кимдан сўрама байрам 3 кун дейди, мен қилган хулоса тўғрими ёки байрам 3 кун дейилганлик ҳақида ҳам ҳадис борми Устоз?Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага келганларида, у (Мадиналик)ларнинг икки куни бўлиб, улар ўша кунларида ўйин-кулги қилишар эди.Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бу икки кун қандоқ кун?», – деб сўрадилар. Улар:«Биз жоҳилиятда шу кунларда ўйин-кулги қилар эдик», – дейишди.Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Аллоҳ сизларга у иккиси ўрнига улардан кўра яхшироқ – Азҳо ва Фитр кунларини берди», – дедилар».«Сунан» эгалари ривоят қилган.Азҳо – Қурбон ҳайити, Фитр – Рамазон ҳайитини билдиради.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Рамазон ҳайити бир кун.
Валлоҳу аълам.
#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Веб-сайт
@bintusodiq