ТЕЗРОҚ ЎҚИШ

20-02-2021, 17:33 admin Ислом олами / Савол-жавоб 933

ТЕЗРОҚ ЎҚИШ

Ассалому алайкум! Қуръон ўқиётганимда салгина тезроқ ўқисам жоизми?

Жавоб:
– Ва алайкум ассалом.
Қироатдаги тезликнинг даражалари
Қуръони Карим қироатининг учта тезлик даражаси бор. Улар қуйидагилардир:
1) Таҳқиқ; 2) Ҳадр; 3) Тадвир.
Таҳқиқ – жуда секин, хотиржам, шошилмасдан, тажвид аҳкомларига риоя қилиб, тадаббур ва тафаккур билан ўқиш. Бундай қироатда мадлар энг узун миқдорда чўзилади, ғунналар тўла адо этилади. Ҳарфлар махражидан аниқ, мукаммал сифат ила чиқарилади. Бу услубдан кўпроқ таълим асносида фойдаланилади.
Ҳадр – Қуръони Каримни тажвид ҳукмларига амал қилган ҳолда энг тез ўқиш. Бунда мадлар энг қисқа миқдорда чўзилади, ғунналарда муболаға қилинмайди. Ҳадрда тиловат қилган қори ҳарф ва ҳаракатларни тўлиқ чиқаришга эътибор бериши, шошилиб, чала талаффуз қилиб кетмаслиги лозим. Бу услуб оятларни ёд олиш ва такрорлашда қўл келади.
Тадвир – Қуръони Каримни таҳқиқ ва ҳадр орасида, мўътадил тезликда ўқиш. Бунда мадлар ўртача миқдорда чўзилади. Тадвир энг кўп қўлланадиган услубдир.
Баъзи уламолар тартилни ҳам қироат даражаларига қўшганлар. Бу фикрга кўра, қироат тезликлари тўртта бўлади. Аммо муҳаққиқ уламоларнинг фикрларига кўра, тартил алоҳида тезлик даражаси эмас, балки у умумий бўлиб, қолган учта даражани ўз ичига олади, чунки Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг ўзида уни тартил билан тиловат қилишни буюрган ва учала даражада (таҳқиқ, ҳадр, тадвирда) ҳам Қуръон калималарини тажвид асосида ўқиш шарт қилинган. Бинобарин, ҳаммаси ҳам тартил жумласига киради.
Валлоҳу аълам.
(«Муфассал тажвид» китобидан)

Валлоҳу аълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқ
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш