Бугун 23 январ санасида Навоий шаҳар "Ҳазрат Алишер Навоий" жоме масжидида Қуръон мусобақасининг хотин-қизлар ўртасидаги босқичи бўлиб ўтмоқда. Ушбу босқичда 43 та хотин-қизлар иштирок этишмоқда. Мусобақа икки хил: Ҳифз-Қуръони Каримни тўлиқ ёд олганлар ва Тиловат-Қуръони Каримни китобга қараб тажвид қоидалари асосида ўқиш йўналишларида бўлиб ўтмоқда. Мусобақани томоша қилиш учун кўплаб меҳмон ва кузатувчилар ташриф буюришган.