АЁЛЛАРНИНГ ИШЛАШИ

17-10-2019, 08:30 admin Ислом олами / Савол-жавоб 854

Савол: - Ассалому алайкум! Ҳурматли Ислом.уз маъмурияти. Жуда кўп саволларимга телеграмда бериб туриладиган "Зикр аҳлидан сўранг" рукнидан жавоб олганман. Ўзим Тошкент Тиббиёт Академияси магистратура талабасиман. Уйланишга уйдагилар қиз қидиришяпти. Катталар айтишарди: "Агар ўзингни соҳангдан (тиббиётдан) жуфти ҳалолингни олсанг, бир-бирингларни тушуниб яшашинглар осон бўлади." Лекин раҳматли отам онамни ишлаттирмаганлар (онам акушер-гинеколог бўлганлар), чунки аёл кишининг топган пули рўзғорга кирса, кейинчалик ҳар хил можаро ва фарзандларнинг журъатсиз бўлиб етилишига сабаб бўлиши мумкин деган эканлар. 1-саволим: Аёл кишининг топган пули рўзғор учун ҳаром ёки макруҳ бўладими? 2-саволим: Агар ҳаром ёки макруҳ бўлса, тиббиётда 8-йил ўқиган қизни олиб, уни ишлатмагандан кўра, уйда ўтириб исломий илмни олган қизни олганим маъқулми? Бу ҳолатда бир-бирини тушинишда муаммолар бўлмасмикин? Жавоб учун олдиндан раҳмат. Савол турини умумий қилиб белгиладим, агар кейинчалик ижтимоий тармоқларга бу савол жавоби билан чиқарилса, менимча кўпчиликнинг ҳидоятига сабаб бўларди.

Жавоб: – Ва алайкум ассалом! 1). Ҳаром ҳам эмас, макруҳ ҳам эмас.
2). Аёлни олинг, алоҳида клиника очиб бўлса ҳам халққа манфаатингиз етсин. Намозхон талаба шифокорлар ҳам бор. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоятимиздан Ҳаж зиёратига  245  фуқаро жўнаб кетди.
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Хатирчи туманида
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Учқудуқ  туманида
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Зарафшон шаҳри ва Томди  туманида.
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш