Навоий шаҳар Зарафшон мфй Ҳомидов Одил Толстой 1 /28 ва Турдиқулова Дилраболарни ажрим ишини кўриб чиқдик. Ажрим сабаби Одилнинг учунчи турмуши, Дилрабони иккинчи турмуши экан. Орада ўгай болалар келишмовчилиги ва турар жой масаласи экан. Буларга оила муқаддаслиги, арзимаган сабаблар билан оилани яна бир бор бузмасликни сабр қилиб муаммоларни енгиш кераклигини тушунтирдик.Уйлаб кўришга вақт бердик.
Отинойилар Н. Турдиев. Ш Сувонова
Навоий шаҳар Умид қўрғони "Хончорбоғ" мфй да Истиқлол Юлдузи 23-уйга келин бўлиб келган Жабборова Ситора бир нафар фарзанди бор, ота уйи Кармана тумани "Зиёкор" маҳалласида яшайди.Маҳалла билан биргаликда оила муқаддас доргоҳ эканлиги тушунтирилди ва чиройли насихатлар берилди.
Мфй отинойси Қулбобоева Мавлуда.
Жорий йилнинг 19.02.да Нурота туман "Темирқовуқ" маҳалла отинойиси М. Бирликова аёллар билан "Оилада ўзаро ҳурмат ва меҳр-муҳаббат, юксак аҳлоқий ва маънавий қадриятлар, оилавий барқарорликни таъминлаш ва ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, уларни дунёқарашини шакллантириш" мавзуларда суҳбат ўтказди.
Жорий йилнинг 19- февраль санасида Учқудуқ туман "Айтим" мфй отинойиси М.Жабборова мфй аёллари ўртасида миллатлар аро ҳамжихатлик соғлом турмуш тарзи шукроналик ҳисси тўғрисида суҳбатлашди.
Жорий йилнинг 19- февраль санасида Учқудуқ туман имом хатиби аёл-қизлар масалалари бўйича ёрдамсиси О. Тўрақулова Очилов Асрорнинг оиласига моддий ёрдам берди. Аёли билан яқиндан танишди. 2 нафар фарзандларига оёқ кийим, аёлнинг ўзига кийим, озиқ-овқат маҳсулоти берилди.
Жорий йилнинг 19 -- февраль санасида "Жалойир" мфй фаоллари билан маҳаллада маънавий - маърифий масалалар бўйича суҳбат ўтказиш режаси ишлаб чиқилди. Нотинч оилалар билан ишлаш кунларини келишиб олинди.Маҳалла отинойиси Н. Тўраева.
ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги