Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар

29-11-2023, 17:26 admin Янгиликлар 200

Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар Навоий шаҳар "Янги ариқ" мфйда яшовчи ижтимоий ҳимояга мухтож оилалардан хабар олдик. Отинойи С. Ядгорова.
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Навоий шаҳар Умид қўрғони Хончорбоғ мфй да Истиқлол юлдузи 197-уйда яшовчи Расулова Шарофат турмуш ўртоғи Турлибоев Қувончбек оилавий келишмовчилиги кўриб чиқилди. Ўйлаб кўришлари учун вақт берилди. Мфй отинойси
Қулбобоева Мавлуда.
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Навоий шаҳар " Хумо" мфй Ислом Каримов кўчаси 98 уйда яшовчи оила ўзаро келишмай қолган. Уларга оила муқаддас даргоҳ, уни авайлаб асраш кераклигини тушунтирдик. Келинни онаси билан гаплашдик. Қизини оиласини тиклашга ёрдам беришини айтди. Отинойи М. Акатова.
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
2023-йил, 29-ноябр.
Зарафшон маҳалласида яшовчи Тўлқин хотини З. билан турмуш қуриб 3 нафар фарзандли бўлган. Уч фарзанди ҳам туғилгач 6 ойлик қилиб, келин Россияга чиқиб ишлаб келаверган. Болаларни қайнонаси катта қилган. Келинга Россия бир қадам бўлиб қолган.
Оиласини бўлак қилиб қўйгандик. Бир ҳафта яшаб Тошкентга болаларини ташлаб кетиб қолган.Т.бизга хотини айтмай кетиб қолгани хабарини айтганда, телефон орқали келин билан гаплашиб эртагаёқ ортингга қайт, хато қилма яна оилангни тиклаймиз дегандик. Хўп деб алдаган экан. Шу орада икки кунга Россияга чиқиб келибди. Энди болаларимни олиб кетаман, ажрашаман, эрим урди, судга бераман, 02 қиламан, ва ҳоказо жанжаллар қилган. Уйига Т. бизни олиб борди, маҳалла фаоли Умрзоқова М. билан бориб келинга яна тушунтирдик.
Зарафшон мфй отинойиси
Исломова Марзия.
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Навоий шаҳар Алишер Навоий жоме масжидида Шахло деган келин қайнонаси билан келиша олмас экан. Шахло келинга "Оила муқаддас даргоҳ", қайнонани ҳурмат қилиш ва фарзандига ота тарбияси кераклиги тушунтирилди. Навоий шаҳар бош отинойиси Ч. Бурханова.
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
29.11.2023йил Конимех тумани бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Л Бобоназарова Шўртепа мфй Шодибек кўчаси 31-уйда яшовчи Худайназаров Эркин бобо хонадонида бўлиб, у ерда аёли Қарабаева Майсара опа ва яқиндагина қўшалоқ келин туширган қўшни аёл Рустамова Сайёра опа билан "Шукроналик", "Хотин-қизлар ўртаси соғлом турмуш тарзи", "Эр-хотин қайнона ва келинлар ўртасидаги низолар оилаларда ижтимоий-маънавий мухит барқарорлигига сальбий таъсир кўрсатувчи холатларни бартараф этиш, оила муқаддас" мавзуларида сухбат олиб бориб кераклича тушунчалар бериб ўтилди.
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
29.11.2023. Навбаҳор тумани бош отинойиси С. Хушматова шу маҳалла мутасаддилари билан биргаликда Ўзбекистон маҳалласи фуқаролари хонадонларида бўлиб хотин-қизлар билан,"Сариштали уйим-фариштали уйим" мавзусида тарғибот ишлари амалга оширдилар. Тинчлик кўчасида яшовчи Л. Ҳайдарова билан томорқа маданияти, ҳовли-хоналар озодалиги, коммунал ҳамда солиқ тўловларини чин кўнгилдан шукроналик ва мамнунлик билан тўлаш лозимлиги, ҳар бир фуқаро ўз зиммасидаги яшаш манзили ҳақини вақтида адо этиши савоб амал эканлиги ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилди.

Навбаҳор тумани бош имом хатибнинг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси С. Хушматова.
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жорий йилнинг 29-ноябрь куни Учқудуқ туман " Мустақиллик" мфй отинойиси З.Файзиева "Мустақиллик" мфй аёллари ўртасида "Диний марака маросимларни ханафийлик мазҳаби,  мотуридийлик таълимоти асосида, миллий  ва диний урф одатларимизга хос равишда олиб бориш", "Тўй ва марака маросимларни қисқартириш ва исрофгарчиликсиз ўтказиш", "Бидъат хурофотларни олдини олиш" мавзуларида суҳбат ўтказди.
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жорий йилнинг 29-ноябрь санасида Учқудуқ туман Шохимардон мажмуасида таьзия маросимида қатнашдик.
Учқудуқ ТСҚ шифокори Ё.Хотамов хотирасини ёд этиб қурьон тиловат қилдик.
"Таъзия одоблари","Майитга етиб борадиган савоб амаллар","Бидъат-хурофотлардан сақланиш", "Майитни ювиш  ва кафанлаш",  "Диний марака маросимларни Ҳанафийлик мазҳаби,  мотуридийлик таълимоти асосида, миллий  ва диний урф одатларимизга хос равишда олиб бориш", "Тўй ва марака маросимларни қисқартириш ва исрофгарчиликсиз ўтказиш", "Бидъат хурофотларни олдини олиш" мавзуларида маьруза қилдик.
Учқудуқ туман имом хатиби аёл-қизлар масалалари бўйича маслахатчиси О. Тўрақулова.
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
29.11.2023-йил.
Зарафшон шаҳар. "Алишер Навоий"МФЙ  11 -уй 11-хонадонида истиқомат қилувчи М.Тожиддинов ва унинг турмуш ўртоғи Б.Тожиддиноваларнинг  ораларидаги оилавий келишмовчиликларининг сабаблари шаҳар ,,Оила ва Хотин - қизлар" бўлими бошлиғи Л.Турсунова, шаҳар  ФИБ  судининг раиси А.Шукуров, "Оила ва хотин-қизлар бўлими етакчи мутахасиси Г.Рўзиева, шаҳар ИИБ хотин -қизлар билан ишлаш бўйича профилактика инспектори О.Асадова, маҳалла раисаси Н.Эгамбердиева, шаҳар бош отинойиси Л.Мутахарова, ва маҳалла отинойиси М.Мелиевалар томонидан ўрганиб чиқилди. Уларга "Оила муқаддас даргоҳлиги", "Сабр қилиш ва унинг мукофоти", "Оилада эрнинг ўрни ва вазифалари", "Қайнона -келин муносабатлари", "Аёл Аллоҳнинг омонати" эканлиги хақида керакли маслаҳатлар берилди. Оилани яраштириш чоралари кўрилмоқда.

ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш