Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар

17-01-2024, 21:04 admin Янгиликлар 92

Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар 17.01.2024 йил Конимех тумани Шўркўл мфй отинойиси Х.Темирова Шўркул мфй Хақиқат қишлоғида яшовчи аёллар билан "Хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзи", "Оналар ўртасида ўсиб келаётган ёш авлодни ватанга мухаббатли садоқатли етук инсон қилиб тарбиялаш", "Хотин-қизларни мамлакатимизда барча соҳаларда шу жумладан диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислохотлар" мавзуларида сухбат олиб борилди.
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
17 01.2024 йил. Қизилрабод маҳалласи Самарқанд кўчасида яшовчи Мирзаев М билан шу маҳаллада яшаётган Баратова М лар турмуш қурганига 9 йил бўлди. Уларниининг 2 нафар фарзанди бор улар шу йиллар ичида тинч яшашмадилар эр доимий равишда жанжал хақорат қилиб хотинининг калтаклаб келди. Бир неча бор қариндошлар маҳалла оқсоқоллари маҳалла фаоллари яраштириб қўйдилар, шунга қарамай ҳозирги кунда Б М яна ота уйида яшаяпди. Биз маҳалла хотин -қизлар фаоли М Худоёрова "Оқила аёллар" ҳаракати аъзоси Н. Ўтаева маҳалла отинойиси Ш. Худоёрова лар биргаликда бориб жанжал сабабларини ўргандик ва келин Б М ва қудаларга оила муқаддаслиги, арзимаган сабаблар билан ажрим бўлмаслиги, оилада катталарни ўрни, аёлнининг бурч вазифалари ҳақида керакли маслаҳатлар бердик. Уларга ярашиш маслаҳати ўйлаб кўришлари учун вақт берилди.
Қизилработ МФЙ отинойиси Ш. Худоёрова.
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Навоий шаҳар "Бинокор"мфйда яшовчи Шахноза исмли аёл эри ва қайнонасидан шикоят қилиб келди.Шахнозага оила муқаддас даргоҳ, ўзининг аёллик ҳуқуқлари, эрнинг ҳуқуқлари, қайнонани ҳурмат қилиш кераклиги ва оиладаги фарзандларни етим қилмаслик тўғрисида маслаҳатлар берилди.Шаҳноза ўзига керакли хулоса чиқариб, хурсанд бўлиб кетди. Отинойи Ҳ.Мавланова.
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Учқудуқ туманида жорий йилнинг 17- январь санасида Учқудуқ туман "Мустақиллик " мфй отинойиси З.Файзиева махалла аёллари билан "Фарзандларимизни ёт ғоялардан асрайлик " мавзусида сухбатлашди.
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
16.01.да Нурота туман "Чилустун"  жомеъ масжидида  туман бош имом хатиби О.Атоев, бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси М.Джуманазарова туман отинойилари иштирокида навбатдаги йиғилиш тадбири ўтказилди. Йиғилишда қуйидаги масалалар куриб  чиқилди: Нурота  туманида фаолият юритаётган отинойиларнинг Низомий вазифалари юзасидан амалга оширилган ишлар мониторинги, маънавий-маърифий тадбирлар ва ОАВдаги чиқишлар бўйича хисоботлар, хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзи, ижтимоий -маънавий мухитга сальбий таъсир қилувчи ақидапараст оқимларнинг ва ёт гояларнинг таъсирига тушиб қолишдан огох этиш, ўз жонига қасд қилишни олдини олиш ва хотин-қизлар билан профилактик сухбатлар олиб бориш, оилавий ажримларни олдини олиш, эр-хотин қайнона ва келинлар ўртасидаги низолар оилаларда ижтимоий-маънавий мухит барқарорлигига сальбий таъсир кўрсатувчи холатларни бартараф этиш, оилада эркак ва аёл масъулияти, ўзаро хурмат мавзуларида оилавий сухбатларни кучайтириш, тўй ва маърака, маросимларни тартибга солиш, уларни исрофгарчиликсиз, ихчам миллий урф-одатларга мос равишда ўтказиш, ижтимоий мухитни соғломлаштириш, яқин орада расмий отинойилар учун ташкил этиладиган имтиҳонга тайёргарлик кўриш". Кўрилган масалалар юзасидан  туман бош имом хатиби тушунчалар бериб ўтди.Туман отинойилари ўзларининг фикр-мулохазаларини билдирдилар  ва берилган саволларига жавоб олдилар.
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жорий йилнинг 17.01.да Нурота туман "Темирқовуқ" маҳалла отинойиси М. Бирликова аёллар билан "Қўшничилик ҳаққи, қариндошлик ришталарини мустаҳкамлаш, миллатлараро дўстлик, соғлом турмуш тарзига аҳамият бериш, оилада эр-хотиннинг бурч ва вазифалари, шукроналик" мавзуларда суҳбат ўтказди.
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жорий йилнинг 17январ санасида Кармана тумани "Зиёкор" мфй да маҳалла хотин-қизлар фаоли Д Зоҳидова, иккала мфй раислари билан "Катта қӯрғон" кӯча 63 А уйда келишмовчилигини кӯриб чиқдик. Оиланинг эгзак фарзандлари бор.Келишмовчиликларини бош сабаби учинчи шахс аралашуви билан оилага дарз кетган.Ҳозирда келин Навоий шаҳар "Бунёкор "мфйсида ота уйида яшайди.Ёшларга диний дунёвий тушунтирилиб, уйлаб кӯришга муҳлат берилди.
МФЙ отинойиси Марданова.И

ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш